Daryo

Олий таълим вазирининг уч ўринбосари лавозимидан озод этилди

Шунингдек, вазирлик қошидаги Инновацион ривожланиш агентлиги директори Шароф Ражаббаев ҳам лавозимидан озод этилди.

1 дақиқа ўқиш972 кўришлар0 изоҳ10

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг уч нафар ўринбосари лавозимидан озод этилди. Президент раислигидаги селекторда истеъфолар эълон қилинди.

“Касб-ҳунар ва олий таълимга масъул мутасаддилар ҳалигача таълимдаги ислоҳотлар мазмунини тўлиқ тушуниб етгани йўқ”, деди давлат раҳбари.

Шу боис, олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг барча ўринбосарлари — биринчи ўринбосар Шохруҳ Далиев, ўринбосарлар Отабек Маҳкамов ва Сарвархон Бузрукхонов ишдан олингани эълон қилинди.

Шунингдек, президент фармони ва қарори билан Президент Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директори Адхам Худайкулов бошқа ишга ўтиши муносабати билан ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновасион ривожланиш агентлиги директори Шароф Ражаббаев лавозимидан озод этилди.

Эндиликда мактабгача ва мактаб таълими ҳамда олий таълим, фан ва инновациялар вазирлари, уларнинг ўринбосарлари, ҳокимлар превентив ва проактив ишлашга ўтиб, таълимнинг барча йўналишларида катта ўзгариш қилиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Истеъфоларга олий таълим муассасаларига лицензия берилиб, сўнгра техник носозлик дея қайтариб олингани билан боғлиқ ҳолатлар сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар