Исроил мудофаа кучлари бош штаби бошлиғи Эял Замир 3-сентябр куни Ғазо секторини ишғол қилишга қаратилган ҳарбий операциянинг иккинчи босқичи бошланганини эълон қилди. Бу ҳақда Даилй Сабаҳ хабар берди.
Гаровга олинган фуқароларни қайтариш — ахлоқий ва миллий бурч. Биз ъГидеон аравалариъ операциясининг иккинчи босқичига ўтдик, деди Замир ҳарбийларга мурожаатида.
Бу босқич Ғазо аҳолиси, айниқса Ғазо шаҳрида яшовчи миллионга яқин инсоннинг оммавий кўчирилишига олиб келиши мумкин. Август ойи бошида Исроил ҳукумати Ғазо шаҳрини босқичма-босқич қайта ишғол қилиш режасини маъқуллаган эди. Айни пайтда армиянинг асосий нишони Ғазо шаҳри бўлиб турибди.
Яҳудий расмийларига кўра, аллақачон 70 мингдан ортиқ аҳоли шимолий ҳудудларни тарк этган. Эндиликда бу рақам бир миллионга етиши тахмин қилинмоқда. Шунингдек, Исроил жанубда янги гуманитар зона ташкил этишни режалаштирган — у марказий қочқинлар лагерларидан Ал-Мавосий ва унинг шарқий ҳудудларигача чўзилиши мумкин. Бироқ бу ҳудуд ҳам илгари Исроил зарбаларидан жабр кўрган.
БМТ ва Қизил хоч вакиллари бу каби оммавий кўчиришни хавфсиз ва инсоний тарзда амалга ошириш деярли имконсиз эканини таъкидламоқда. Исроил томони секторда сув, электр ва соғлиқни сақлаш инфратузилмасини яхшилаш бўйича баъзи чора-тадбирларни эълон қилган. Хусусан, Ал-Мавосийга Мисрдан сув тармоғи тортилмоқда, Хон-Юнисдаги Европа касалхонаси эса қайта очилиши кутилмоқда.








