Daryo

Ғазо аҳолисига сўнгги огоҳлантириш берилди

Исроил шаҳар аҳолисидан ҳудудни иложи борича тезроқ тарк этишни талаб қилмоқда. Акс ҳолда аҳоли террорчи сифатида кўрилиши таъкидланди.

1 дақиқа ўқиш1 141 кўришлар0 изоҳ0

Исроил мудофаа вазири Кац 1 октябрь куни Ғазо шаҳри аҳолисига жанубга кўчиб ўтиш учун охирги огоҳлантиришни берди. Бу ҳақда Al Arabiya хабар берди.

Кацга кўра, шаҳарда қолганлар “террорчи ёки террорчиларга ёрдам берувчи” сифатида кўрилади.

“Ким ҳали ҳам жанубга кўчишни хоҳласа, бу — охирги имконият. ҲАМАС жангариларини Ғазо шаҳрида ёлғиз қолдиришимиз керак”, деб ёзган Катз X ижтимоий тармоғида.

Унинг айтишича, Исроил армияси Ғазонинг марказини ғарбий қирғоқ билан боғловчи Нетзарим йўлагини назоратга олган. Бу орқали Ғазонинг шимоли ва жануби ўртасидаги йўл деярли тўсиб қўйилган.

Шу пайтда Ғазо шаҳри оғир бомбардимонлар нишони бўлиб келмоқда. Шаҳарнинг энг йирик Аш-Шифа шифохонаси ҳудудида чодирда бошпана топган 60 ёшли Рабаҳ Ал-Ҳалаби AFP агентлигига берган интервьюсида шундай деган:

“Мен бу ерни тарк этмайман. Чунки Ғазонинг ҳар бир ҳудуди — шимоли ҳам, жануби ҳам хавфли. Ҳаммаёқ бомбардимон қилинмоқда, кўчиш даҳшатли. Энди фақат ўлим ёки Худодан нажот кутамиз. Балки сулҳ натижа берар”.

ҲАМАС эса Исроил вазирининг баёнотини “уруш жиноятларининг кучайиши олдидан берилган ишора” деб атамоқда. Мазкур огоҳлантириш АҚШ президенти Дональд Трумпнинг Ғазодаги деярли икки йиллик урушни тугатишга қаратилган 20 бандли тинчлик режасини эълон қилганидан кейин берилган.

Мирзаева Дилафрўз Сафар қизи. 1999 йилда Тошкент вилоятида таваллуд топган. Миллати — ўзбек. 2024 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Синхрон таржима йўналиши магистр босқичини тамомлаган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар