Daryo

Исроил Ғазони бомбардимон қилди: 7 киши ҳалок бўлди (видео)

Ҳалок бўлганлар орасида икки нафар 8 ва 10 ёшли бола бор. Яҳудий давлати бу ҳужуми билан октябрь ойида эришилган оташкесимни 591-марта бузди.

2 дақиқа ўқиш2 308 кўришлар0 изоҳ0

Исроил ҳарбийлари 3 декабрь куни Ғазога ҳужум уюштирди, оқибатида етти нафар фаластинлик, жумладан, икки бола ҳалок бўлди. Яна 32 киши турли даражада тан жароҳатлари олди. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.

Яҳудий давлатининг мазкур ҳужуми АҚШ воситачилигида тузилган оташкесимни 591-марта бузилишига олиб келган. Исроил бу зарба ҲАМАСнинг тўрт нафар яҳудий аскарни ўлдирганига жавобан амалга оширилганини маълум қилган.

Тиббиёт ходимларининг хабар беришича, Исроил ҳужумлари қурбонлари орасида Зайтун маҳалласида ҳалок бўлган икки нафар фаластинлик ва ал-Мавосий лагерига уюштирилган ҳужумлар оқибатида ўлган беш киши бор. Мазкур лагерга қилинган бомбардимон оқибатида бир нечта чодир ёниб кетган ва ёнғин келтириб чиқарган.

“Исроил ракета зарбаси оқибатида ал-Мавосийда икки бола билан бирга беш нафар фуқаро ҳалок бўлди, яна бир қанча одам, уларнинг баъзилари оғир яраланди”, деган фуқаролик мудофааси вакили Маҳмуд Басал.

Кувайт касалхонасидаги манбалар ҳалок бўлган болалар саккиз ва ўн ёшда бўлганини маълум қилган. Фаластиннинг WAFA ахборот агентлиги хабарига кўра, жабрланганларнинг баъзилари оғир куйиш жароҳатларини олган.

Халқаро муносабат ва гаровга олинганлар

Фаластинлик гуруҳ ҲАМАС ал-Мавосийга қилинган ҳужумни қоралаб, уни Исроилнинг “сулҳ битимини менсимаслигини кўрсатувчи жиноят” деб атаган. Гуруҳ воситачилардан, яъни Миср, Қатар ва АҚШдан Исроил ҳарбийларини жиловлашни талаб қилмоқда.

Ғазо расмийларига кўра, сулҳ 10 октябрда кучга кирганидан бери Исроил кучлари уни камида 591 марта бузган, оқибатда 360 дан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлган ва яна 922 нафар одам яраланган.

Айни пайтда, 3 декабрь куни Исроил ҳарбийлари Халқаро Қизил Хоч қўмитаси орқали ҲАМАСдан Ғазода ҳалок бўлган икки жасад қабул қилиб олинганини тасдиқлаган. Бундан олдинги жасадлар алмашиш жараёнида Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху ҲАМАС томонидан қайтарилган жасад қолдиқлари ҳалок бўлган яҳудий аскарларига мос келмаслигини айтган эди.

Октябрь ойида сулҳ кучга кирганидан буён, ҲАМАС, тахминан, 2 000 нафар фаластинлик маҳбус ва асирлар алмашиш эвазига барча 20 нафар тирик асирни ва 26 нафар жасадни қайтарган.

Мирзаева Дилафрўз Сафар қизи. 1999 йилда Тошкент вилоятида таваллуд топган. Миллати — ўзбек. 2024 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Синхрон таржима йўналиши магистр босқичини тамомлаган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар