Daryo

Ўзбекистонда шакар ишлаб чиқариш кескин камайди

Мамлакатга олиб кирилаётган шакар миқдорида ҳам камайиш кузатилган.

1 дақиқа ўқиш1 756 кўришлар0 изоҳ2

Ўзбекистонда шакар ишлаб чиқариш миқдори кескин камайди. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025-йилнинг биринчи ярмида мамлакатда 165,5 минг тонна шакар ишлаб чиқарилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 62 минг тоннага кам.

Сўнгги 3 йилда шакар ишлаб чиқариш ҳажми

  • 2023-йилда 332,6 минг тонна
  • 2024-йилда 227,8 минг тонна
  • 2025-йил январ–июн 165,5 минг тонна

Йил бошидан шакар импортида ҳам пасайиш кузатилди. 2025-йилнинг 1-май ҳолатига кўра, Ўзбекистонга шакар ва кондитер маҳсулотлари умумий қиймати 223,9 миллион АҚШ доллари миқдорида импорт қилинган. Бу 2024-йилнинг мос даврига нисбатан 25,9 фоизга кам.

Биржа савдолари маълумотларига кўра, 11-17-август кунлари 3 146 тонна шакар сотилган. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 629,0 тоннани ташкил қилган Биржада шакар нархи 12720-12870 сўмни ташкил қилган.

Экспертлар фикрича, шакар ишлаб чиқариш ва импорт ҳажмининг камайиши бир нечта оқибатларга олиб келиши мумкин Бу жараён ички бозор ва аҳолининг кундалик ҳаётига сезиларли таъсир қилади:

  • Нархларнинг ошиши

Таъминот қисқарганда талаб ўзгаришсиз қолса, бозорда шакар нархи кўтарилиши мумкин.

Расмий бозорда таъминот етарли бўлмаса, ноқонуний савдо ва спекулятив нарх белгилаш ҳолатлари юзага келиши мумкин. Айниқса, мавсумий талаб масалан, ёзги ичимликлар ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда юқори бўлганда нархлар тезроқ ўсади.


  • Импортга қарамликнинг кучайиши

Маҳаллий ишлаб чиқариш пасайса, бозор кўпроқ импорт қилинган шакарга таянади.

Агар импорт ҳажми ҳам қисқарса, ички бозор таъминотида узилишлар кузатилиши эҳтимоли ошади.


  • Озиқ-овқат маҳсулотлари таннархига таъсир

Шакар асосий хомашё бўлган қандолат, нон, ичимлик ва консервалар ишлаб чиқаришда таннарх ошади. Бу ўз навбатида бошқа озиқ-овқат нархларини ҳам қимматлаштириши мумкин.

Erkin G‘aybullayev 1992-yilda Samarqand shahrida tug‘ilgan. Ma’lumoti — oliy. Samarqand davlat chet tillar institutini tugatgan. Magistraturani Janubiy Koreyadagi Namseul universitetida o‘qigan. Ingliz, rus tillarini mukammal biladi.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар