2—3-сентябр кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича асосан кам булутли ва бироз иссиқ об-ҳаво сақланиб туради, ҳаво ҳарорати 31-34 даража, кечаси ва эрталаб 13-18 даража бўлади.
Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво ҳарорати 2-3 даражага кўтарилади ва кундуз кунлари ҳаво 35-37 даражагача исийди. Ҳудуднинг катта қисмида ушбу кунларда кам булутли об-ҳаво сақланиб туради. Фақат республиканинг шимолида ҳаво булутлилик кучайиши куилмоқда, амма бу ҳудудда ҳам қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
Республиканинг айрим жойларида шамол тезлиги 13-18 метр/секундгача кучайиши, чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.
Тошкентда ҳаво кам булутли бўлади. Ҳарорат кундузи 2—3-сентябрда 31-33 даража, 4—5-сентябрда 35-37 даража бўлади. Ҳарорат кечалари 16-18 даражадан 20-22 даражагача кўтарилади.
Прогнозларга кўра, сентябр ойида ўртача ойлик ҳарорат меъёр атрофида, баъзи жойларда меъёрдан 1-1,5 даражага юқори бўлиши кутилмоқда. Ойнинг иккинчи ярмида айрим кунларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.








