Қарорга кўра, 2026-йилдан бошлаб ижтимоий масалаларга оид лойиҳаларни аҳоли ва давлат ўртасида шериклик асосида молиялаштириш тартиби жорий этилади. Бунда, ташаббускор аҳоли томонидан лойиҳалар қийматининг 50 фоиз қисми ихтиёрий равишда молиялаштирилган тақдирда лойиҳалар автоматик равишда ғолиб деб топилади ва қолган 50 фоизи давлат бюджетидан молиялаштирилади.
Лойиҳалар шериклик асосида молиялаштирилганда овоз беришда иштирок этмаган ҳолда ғолиб деб топилади ва тегишли маҳаллаларга танаффус бериш амалиёти қўлланмайди.
Шунингдек, 2025-йил 1-октябрга қадар “Очиқ бюджет” ахборот порталида “Ташаббусли бюджет” доирасида ғолиб бўлган лойиҳаларнинг интерактив харитаси ишга туширилади.







