Маълум бўлишича, воқеа жорий йилнинг 29-август куни эрта тонгда содир бўлган. ИИВ ҳузуридаги Қўриқлаш департаментининг 37 ёшли ходими М.О. тунги навбатчилигини тугатгач ўз уйига бориб, унга бириктирилган хизмат қуроли билан ўзини отиб ташлаган.
“Аслида хизмат қуроли навбатчиликдан сўнг баталёнга олиб бориб топширилиши керак эди. Лекин ходим бошқача йўл тутган”, дейилади ушбу ҳолат юзасидан Қўриқлаш департаменти матбуот котиби берган изоҳда.
Ҳозирда марҳум ходимга нисбатан судга оид экспертиза тайинланган бўлиб, ҳодиса сабаблари ва ишга доир бошқа тафсилотлар прокуратура органлари томонидан ўрганилмоқда.








