Бунда Smart School электрон дастури, аввалига Олмазор туманида синов тариқасида 31 та умумтаълим мактабларининг 250 та синфларида жорий этилади.
Дастур орқали 10 ва 11-синф хоналарига махсус камералар ўрнатилиб, таълим сифати доимий назорат қилинади, синфларда ўқувчилар давомати кузатилади, уларнинг руҳий ҳолати сунъий интеллект орқали аниқланади, шунингдек, ўқувчиларнинг фанларга қизиқишлари ва ўқитувчиларнинг педагогик салоҳияти баҳоланади.
Қарорда камераларни ўрнатиш туман маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши режа қилинган.
Таъкидланишича, ушбу таклиф Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари томонидан билдирилган.








