Daryo

“Саккиз ойда 5 миллион аҳоли бандлиги таъминланди” — Шавкат Мирзиёев

Президент Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллигига бағишланган байрам тадбирида эришилган ютуқлар қатори аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни эътироф этди.

1 дақиқа ўқиш1 439 кўришлар0 изоҳ0

Ўзбекистонда жорий йилнинг ўтган саккиз ойи давомида 5 миллион киши иш билан таъминланган. Бу ҳақда Тошкент шаҳрида ўтказилаётган давлат мустақиллигининг 34 йиллигига бағишланган байрам тадбирида президент Шавкат Мирзиёев маълум қилди.

Фото: “Daryo” / Мадина Нурман 

Тадбир аввалгида давлат раҳбари кўп миллатли Ўзбекистон халқини, хориждаги ватандошларни Истиқлол байрами билан табриклади. Янги Ўзбекистон ғояси асосида бошланган ислоҳотлар туфайли эришилаётган ютуқларга тўхталди.

Фото: “Daryo” / Мадина Нурман

 
Президент ўз сўзида 2025-йилда жами 35 миллиард доллар инвестиция эвазига 9 мингга яқин янги корхона, хизмат кўрсатиш мажмуалари қурилганини айтган. 

Фото: “Daryo” / Мадина Нурман

Мустақиллик байрами арафасида 4 миллиард долларлик 79 та йирик обект ишга туширилган.

“Ўтган даврда биргина кичик ва ўрта тадбиркорлар сони 2 карра кўпайди. Бугун ушбу тармоқда 10 миллиондан ортиқ аҳолимиз меҳнат қилиб, даромад топмоқда. Биз йил бошида 5,5 миллион аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича катта марра олган эдик. Саккиз ойдаёқ 5 миллионлик режани уддаладик. Энг муҳими, ислоҳотларимизга ишониб, шу йилнинг ўзида четда ишлаётган 700 минг фуқаромиз юртимизга, ўз оиласи бағрига қайтди”, деган Шавкат Мирзиёев.
Фото: “Daryo” / Мадина Нурман

Президент нутқида охирги саккиз йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти икки карра ошиб, ўтган йили 115 миллиард долларга, экспорт ҳажми 26 миллиард долларга етганини билдирган. Йил якуни билан ялпи ички маҳсулот 130 миллиард доллар бўлиши кутилаётганини қўшимча қилган. Саккиз йил ичида мамлакатга 130 миллиард доллар хорижий инвестициялар кириб келганини таъкидлаган. 

Farg‘onadanman. Oʻzbekiston Milliy universitetini tamomlaganman. “Daryo”da 2022-yildan beri muxbirman. Iqtisodiy-siyosiy voqealarni yoritib boraman. Yoqtirgan kinolarimdan biri — “Shoushenkdan qochish”. Oxirgi o‘qilgan kitoblardan iqtisodchi olimlar Daron Ajemo‘g‘li va Jeyms Robinson hammuallifligidagi “Mamlakatlar tanazzuli sabablari…” kitobi yoqdi.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар