Иккинчи жаҳон уруши якунига бағишланган парад Пекин шаҳридаги Тянанмен майдонида бўлиб ўтади.
“Тайвандан келган ватандошлар Ғалаба куни муносабати билан Хитойнинг кенг кўламли ҳарбий парадини томоша қилишга таклиф этилади”, деди Чжу Фенлян.
У “бўғознинг икки томонидаги одамларни тарихни эслашга, шаҳидлар хотирасини ҳурмат қилишга, буюк ватанпарварлик руҳини мустаҳкамлашга ва миллий қайта бирлашувни биргаликда илгари суришга” чақирди. Фенлян ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан Хитой бир қатор хотира тадбирларини ўтказишини айтди.
Тайван парадда қатнашган аҳолисини жазолайди
Тайван келаси ҳафта Пекинда бўлиб ўтадиган ҳарбий парадда қатнашмасликка чақирди ва буни амалга оширган мудофаа, разведка ёки дипломатия соҳасидаги амалдаги ёки собиқ юқори мартабали амалдорларга пенсия тўлашни тўхтатиб туриш каби жазолар билан таҳдид қилди. Парадни Хитой етакчиси Си Сзинпин билан бирга қатор хорижий давлатлар етакчилари, жумладан, Россия президенти Путин кузатиб боради.








