Daryo

Украина Хитой армиясини Москвадаги парадда қатнашгани учун танқид қилди

Хитойлик мулозим мазкур танқидга жавоб қайтарди

1 дақиқа ўқиш19 150 кўришлар0 изоҳ0

Украина 9 май куни Москвадаги парадда Хитой армиясининг иштирокини “тажовузни қўллаб-қувватлаш” дея атаган эди. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили мазкур айбловга жавоб қайтарди. Бу ҳақда RBC хабар берди.

  
Фото: War on rocks

Вазирлик вакилининг қайд этишича, Киевнинг бу ҳаракати “тарихий ҳақиқат устидан кулишдир.”

“Хитойнинг тадбирда иштирок этиши Иккинчи жаҳон уруши қурбонларига ҳурмат рамзи бўлиб, Россия ва хитойликларнинг фашизмга қарши курашга қўшган ҳиссасини гавдалантиради. Хитой ва Россия ўртасидаги ҳамкорлик тарихий қўллаб-қувватлашга асосланган. Шунингдек, икки давлатни умумий ғоялар бирлаштириб туради”, дея таъкидлади Хитой ТИВ вакили.

Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг маълум қилишича, парадда Озарбайжон, Вьетнам, Беларусь, Миср, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Лаос, Мўғулистон, Мьянма, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон каби 13 давлатдан ҳарбийлар иштирок этган.

Мирзаева Дилафрўз Сафар қизи. 1999 йилда Тошкент вилоятида таваллуд топган. Миллати — ўзбек. 2024 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Синхрон таржима йўналиши магистр босқичини тамомлаган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар