Daryo

Ким Чен Ин Хитойдаги парадга ўқ ўтказмайдиган поездда боради ОАВ

Транспорт воситаси ўқ ўтмас плиталар, миномёт, алоқа воситалари ва ГПС билан жиҳозланган

1 дақиқа ўқиш1 049 кўришлар0 изоҳ1

Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин 3-сентябрда Пекинда бўлиб ўтадиган ҳарбий парадга ўзининг ўқ ўтказмайдиган поездида бориши кутилмоқда. Бу ҳақда News Agnecy   хабар берди.

КХДР етакчисининг махсус поезди ўқ ўтмас плиталар, миномёт, алоқа воситалари ва ГПС билан жиҳозланган. 2011-йилда поездда бўлган рус расмийси уни “мукаммал ҳаракатланадиган қалъа” деб таърифлаган эди. Бироқ, Шимолий Кореяда темир йўл шароити ёмонлиги туфайли поезд соатига ўртача 60 километр тезликда ҳаракатланади.

Парад 1945-йилда Иккинчи жаҳон урушининг тугаши ва Япония устидан ғалабанинг 80 йиллигини нишонлаш учун ўтказилади. Ҳозирча Кимнинг Пхеняндан Пекинга қачон ва қандай йўл билан сафар қилиши ҳақида расмий маълумотлар йўқ.

Олдинги сафарларда Ким асосан ўзининг шахсий “Чаммае-1” самолётидан фойдаланарди, лекин сўнгги йилларда самолёт эскиргани сабабли фойдаланишдан чиқарилган. Шимолий Корея президенти 2018-2019-йилларда Хитойга 4 марта ташриф буюриб, 2 сафар поезддан, 2 марта эса самолётдан фойдаланган. 

Ҳозирча КХДР янги самолёт сотиб олгани ҳақида маълумот йўқ, шунинг учун Кимнинг махсус поезди унинг Хитойга навбатдаги сафарида асосий транспорт воситаси бўлиши кутилмоқда.

Маълум бўлишича, Хитойнинг КХДР чегарасидгаи Зҳонглиан меҳмонхонаси парад даврида хорижий сайёҳлар учун хизмат кўрсатмайди. Ушбу меҳмонхонада олдинги сафарларда ҳам шундай ҳолат қайд этилган.

Мирзаева Дилафрўз Сафар қизи. 1999 йилда Тошкент вилоятида таваллуд топган. Миллати — ўзбек. 2024 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Синхрон таржима йўналиши магистр босқичини тамомлаган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар