Daryo

Ўзбекистонда ҳафта бошида ҳарорат яна кўтарилади

11 августда 42 даражагача иссиқ бўлиши, чанг-тўзон кузатилиши мумкин

1 дақиқа ўқиш9 970 кўришлар0 изоҳ0

“Ўзгидромет” 11 август, душанба куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22-24 даража, кундузи 38-40 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши, чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 33-38 даража баъзи жойларда 40 даражагача бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши, чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-27 даража, чўл ҳудудларида 30-32 даражагача, кундузи 37-42 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши, чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 19-24 даража, кундузи 35-40 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши, чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 21-26 даража, кундузи 37-42 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 19-24 даража, кундузи 34-39 даража бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-15 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 28-33 даража бўлади.

Прогнозларга кўра, август ойининг учинчи ўн кунлигида ҳарорат кечалари аста-секин 13-18 даражагача, кундуз кунлари 30-35 даражагача, жанубда 36-38 даражагача пасаяди.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар