Daryo

Тошкентдаги кўчалардан бири вақтинча ёпилади

Бобур кўчаси бўйлаб йўл қопламасини демонтаж қилиш ишлари олиб борилади

1 дақиқа ўқиш5 010 кўришлар0 изоҳ0

Тошкент шаҳар Яккасарой туманининг, Бобур кўчаси 22 соатга автомашиналар учун ёпилади. Бу ҳақда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ ахборот хизмати

Бунга Бобур кўчаси бўйлаб 110 кВ ли юқори кучланишли ерости электр узатиш кабел тармоқларини ўтказиш бўйича кейинги ишлар учун йўл қопламасини демонтаж қилиш ишлари сабаб бўлади.

Бунда Шайхонтоҳур тумани ҳудудидаги истеъмолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таъминлашни яхшилаш мақсад қилинган.

Шу боис 10 ноябрь куни соат 00:00 дан 11 ноябрь куни соат 22:00 га қадар Бобур кўчасининг Сеул кўчаси билан кесишмасидан, Баҳодир кўчасигача бўлган қисмида бир томондан автомобиль ҳаракати чекланади.

Юзага келиши мумкин бўлган тирбандликларнинг олдини олиш учун ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилмоқда.

<p> </p> <div id="mttContainer" aria-expanded="false"></div>

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар