Daryo

Ўзбекистонда МИБ ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби белгиланди

Давлат ижрочилари ижро йиғими ҳисобидан моддий рағбатлантирилади

1 дақиқа ўқиш4 163 кўришлар0 изоҳ0

Ўзбекистонда Мажбурий ижро бюросининг давлат ижрочилари ва давлат ижрочиси мақомига эга бўлган ходимларини ижро йиғими ҳисобидан моддий рағбатлантириш тартиби белгиланди.

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

19 май куни тегишли низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Унга кўра, давлат ижрочиларига бериладиган моддий рағбатлантириш миқдорлари Ижро иши юритувлари ягона электрон базаси орқали автоматик тарзда ҳар ой якуни бўйича ҳисоблаб борилади.

Моддий рағбатлантириш тўловлари давлат ижрочиларининг иш юритувида бўлган тамомланган ижро ишларидан ой давомида тўлов тизимлари орқали ундирилган ижро йиғимининг бир қисмини ажратиш орқали амалга оширилади.

Моддий рағбатлантириш ҳар ой якуни бўйича бюро директори ва ҳудудий бошқарма бошлиғининг буйруғига асосан кейинги ойнинг 10 санасига қадар амалга оширилади.

Моддий рағбатлантириш учун харажатлар Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасига келиб тушган ижро йиғими маблағларининг 10 фоизи миқдоридаги ажратма ҳисобидан амалга оширилади.

Ўзбекистонда МИБ ходимлари хизмат фаолиятидаги ютуқлари учун турли шаклларда рағбатлантирилади. Бу рағбатлантириш чоралари моддий ва номоддий шаклларда амалга оширилади. 

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар