Daryo

Шавкат Мирзиёев Венгрияга жўнаб кетди

Ташриф доирасида Будапешт шаҳрида олий даражадаги музокаралар ўтказилиши кўзда тутилган

1 дақиқа ўқиш3 826 кўришлар0 изоҳ0

Президент Шавкат Мирзиёев Венгрия бош вазири Виктор Орбаннинг таклифига биноан 19 май куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ташриф доирасида Будапешт шаҳрида олий даражадаги музокаралар, Венгриянинг расмийлари ва етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Кун тартибидан мамлакатлар ўртасидаги амалий ҳамкорлик ва стратегик шерикликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари ўрин олган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон етакчиси Туркий давлатлар ташкилоти норасмий саммитида ҳам иштирок этади.

<p> </p> <div id="mttContainer" aria-expanded="false"></div>

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар