Daryo

Тошкентдаги омборда йирик ёнғин юз берди (видео)

Уни ўчиришга 12 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилди

1 дақиқа ўқиш7 727 кўришлар0 изоҳ0

Тошкентнинг Сергели туманида омборда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Видеодан кадр

Маълум қилинишича, 14 май куни соат 11:03 да Нилуфар кўчасидаги омборхонада ёнғин бўлаётгани тўғрисида мурожаат келиб тушган. Соат 11:05 да 12 та ёнғин-қутқарув экипажлари етиб борган. Ёнғин соат 12:15 да қуршаб олинган ва соат 13:31 да батамом ўчирилди.

Воқеа жойига фавқулодда вазиятлар вазири Ботир Қудратхўжаев ва вазирнинг биринчи ўринбосари Санжар Зупаров ҳам етиб борган. 

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган. Айни пайтда ёнғинни келтириб чиқарган сабаблар ҳамда етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар