Daryo

Ўзбекистон корпоратив спорт ассоциацияси ташкил этилди

ССП раиси Даврон Ваҳобов ассоциация раиси, тадбиркор Жаҳонгир Ортиқхўжаев раиснинг биринчи ўринбосари этиб сайланди

1 дақиқа ўқиш7 308 кўришлар0 изоҳ0

Тадбиркорлик субъектларини спортга жалб қилиш ва улар ўртасида мусобақалар ўтказилишини тизимли тарзда йўлга қўйиш мақсадида Ўзбекистон корпоратив спорт ассоциацияси ташкил этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Фото: Спорт вазирлиги

Спорт ташкилотлари раҳбарлари ҳамда 200 дан ортиқ тадбиркорлар иштирокида ассоциациясини ташкил этишга бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Унда Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов ассоциация раиси, тадбиркор Жаҳонгир Ортиқхўжаев раиснинг биринчи ўринбосари этиб сайланди.

Шунингдек, турли спорт турлари бўйича ассоциация Бошқарув кенгаши аъзолари сифатида қуйидаги йирик тадбиркорлар белгиланди:

  • Бекзод Маматқулов — футбол ва футзал;
  • Зафар Ҳошимов — баскетбол;
  • Баҳодир Абдуллаев — стол тенниси;
  • Мурод Назаров — енгил атлетика.

<p> </p> <div id="mttContainer" aria-expanded="false"></div>

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар