Daryo

Наманганда 64-халқаро гуллар фестивали бир ойдан ортиқ давом этади

Фестивал давомида Намангандаги боғ ва хиёбонлар 100 миллиондан ортиқ гуллар билан безатилади

1 дақиқа ўқиш39 215 кўришлар0 изоҳ0

Наманганда жорий йил 25-майдан 29-июнгача 64-халқаро гуллар фестивали бўлиб ўтади. Бу ҳақда “Дарё” мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.

Фото: Оқилхон Мамажонов

Фестивал давомида Наманган шаҳридаги боғ ва хиёбонлар 100 миллиондан ортиқ гуллар билан безатилади, мутахассислар иштирокида маҳорат сабоқлари берилади, гуллар савдоси авж олади.

Фото: Оқилхон Мамажонов

Шунингдек, фестивал доирасида жаҳон ва миллий эстрада юлдузлари иштирокида концертлар, модалар ҳафталиги, “Талант шоу”, “Овоз” ва X-Factor танловлари, спорт мусобақалари, цирк томошалари, ҳунармандчилик кўргазмалари, турфа таомлар тақдимоти, “Лаванда сайли” ва дрон-шоу ҳам бўлиб ўтади.

Фото: Оқилхон Мамажонов

Якунда фестивалнинг энг фаол иштирокчилари анъанага мувофиқ қимматбаҳо совғалар ва пул мукофотлари билан тақдирланади.

Фото: Оқилхон Мамажонов

Qashqadaryodanman. 2012-yil O‘zMUning jurnalistika fakultetini tamomlaganman. “Daryo”da 2018-yildan beri ishlayman. Yoqtirgan kino va filmlarim ko‘p, ammo ular orasida “Jigar” bo‘lakcha. Kitoblardan esa Abdulla Qodiriyning “O‘tkan kunlar asari yoqadi.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар