Daryo

Ўзбекистон ва Туркия президентлари Рамазон ҳайити билан бир-бирларини табриклади

Давлат раҳбарлари халқаро аҳамиятга эга долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашди

1 дақиқа ўқиш4 362 кўришлар0 изоҳ0

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 30 март куни телефон орқали мулоқот қилди. Давлат раҳбарлари Рамазон ҳайити муносабати билан бир-бирларини самимий қутлади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: президенти матбуот хизмати

 

Давлат етакчилари қардош халқларга тинчлик, фаровонлик ва равнақ тилади. Мулоқотда Ўзбекистон-Туркия кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Барча даражаларда фаол мулоқотлар давом этаётгани қайд этилди. Давлатлар ўртасида товар айирбошлаш ва инвестициялар ҳажми, қўшма лойиҳа ва корхоналар, тўғридан-тўғри авиақатновлар сони кўпаймоқда.

Олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг бўлажак навбатдаги йиғилиши ва Туркий давлатлар ташкилотининг режадаги саммитига тайёргарлик кўришга алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистонда бўлажак Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ва қўшма бизнес форумини, шунингдек, Туркия Буюк миллат мажлиси делегациясининг Парламентлараро иттифоқ Ассамблеясининг 150-сессиясида иштирок этиш учун ташрифини самарали ўтказиш муҳимлиги қайд этилди, дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тоййиб Эрдўғон халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашган.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар