Daryo

Хоразм вилоятининг учта туманига янги ҳоким тайинланди

Ҳудудларда халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиялари бўлиб ўтган

1 дақиқа ўқиш7 898 кўришлар0 изоҳ1

Хоразм вилоятининг Ҳазорасп, Хонқа ва Шовот туманларига янги ҳокимлар тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Жумладан, Мақсудбек Абдуллаев Ҳазорасп тумани ҳокими лавозимига тайинланди. 

Фото: Хоразм вилояти ҳокимлиги

У Тупроққалъа туманидаги New Best Style MЧЖ таъсисчиси бўлиб фаолият олиб борган.

Шунингдек, Улуғбек Давлатов Хонқа тумани ҳокими этиб тайинланди.

Фото: Хоразм вилояти ҳокимлиги

У тайинловга қадар Янгибозор тумани ҳокимининг молия иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Бундан ташқари, Мурадбек Давлатов Шовот тумани ҳокими этиб тайинланди.

Фото: Хоразм вилояти ҳокимлиги

У тайинловга қадар Хонқа тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган.

<p> </p> <div id="mttContainer" aria-expanded="false"></div>

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар