Daryo

Жанубий Кореяда илк бор ўзбекистонликларга соддалаштирилган тартибда виза берилиши кутилмоқда

Дастлаб Улсан шаҳрида пилот лойиҳа сифатида амалга оширилади. Натижа ижобий бўлса, бошқа шаҳарлар ҳам жорий этиши мумкин

1 дақиқа ўқиш7 934 кўришлар0 изоҳ0

Жанубий Корея тарихида илк бор Ўзбекистон фуқароларига Улсан шаҳри мэрияси орқали соддалаштирилган тартибда меҳнат визаларини бериш механизмлари жорий этилади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: ТИВ матбуот хизмати

17 март куни ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев ва Улсан шаҳри мэри Ким Ду Гём бошчилигидаги Корея Республикаси делегацияси ўртасида учрашув ўтказилиб, кадрлар салоҳиятини ривожлантириш, Ўзбекистондан меҳнат ресурсларини шаҳардаги йирик саноат объектларига жалб этиш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинган.

Ким Ду Гём Корея тарихида илк бор Ўзбекистон фуқароларига шаҳар мэрияси орқали соддалаштирилган тартибда меҳнат визаларини бериш механизмлари кўзда тутилаётганини айтди. Хусусан, Улсан шаҳар ҳокимлиги томонидан Ўзбекистон фуқаролари учун бир қатор имтиёзлар жорий этилмоқда. Битирувчилар уч ойлик касбий тайёргарлик ва тил ўрганиш курсларини тамомлагандан сўнг меҳнат визаси олинади ва ишга жойлаштирилади.

Бундай механизм пилот лойиҳа сифатида биринчи марта қўлланмоқда. Корея мэри, агар натижа ижобий бўлса, бошқа шаҳарлар ҳам Ўзбекистон фуқаролари учун ушбу механизмни жорий этиши мумкинлигини билдирган.

Корея томони Ўзбекистон томонининг Улсан корхоналарида Ўзбекистон фуқароларини оилалари билан биргаликда, агар улар ноқонуний ҳолга келиб қолмаган бўлса, ташкилий равишда ишга жойлаштириш имконияти ҳақидаги сўровини кўриб чиқишга тайёрлигини айтди.

Ўзбекистон фуқароларини Корея иқтисодиётининг саноат ва бошқа тармоқларига ишга жалб этиш бўйича ҳамкорлик қилиш бўйича қатор келишувларга эришилди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизматининг билдиришича, тўғридан тўғри ишчи виза бериш механизми Кореяга ишчи кучини етказиб берувчи жаҳондаги 17 та давлат орасида биринчи маротаба фақатгина Ўзбекистон учун қўлланилмоқда. 18 март куни Фарғона шаҳрида Жанубий Кореянинг Улсан шаҳрига малакали мутахассисларни тайёрлаш маркази очилди. 

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар