Daryo

Янгийўлдаги кўприк бетони қулаб тушди (фото)

Ҳаракат иштирокчиларининг хавфсиз ҳаракатланиши учун чоралар кўрилмоқда

1 дақиқа ўқиш17 216 кўришлар0 изоҳ0

Тошкент вилоятининг Янгийўл туманидаги асосий қатнов йўлдаги кўприкнинг бетон тутқичи қулаб тушгани, хавфли вазият юзага келгани айтилган видео тарқалди.

Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ

Маълум бўлишича, ҳолат бугун, 2025 йилнинг 8 март куни содир бўлган.

Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ

 

Мостдаги плитанинг биттаси синиб кетди. Ярим метрни жойни асфалтнинг ўзи ушлаб турибди. Одам ёки чеккадан машина ўтса, тушиб кетади, дейди видеомуаллифи.

Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ

Ҳолатни тасвирга олган фуқаронинг қўшимча қилишича, бу кўприк Янгийўл туманининг “Қўшёғоч” маҳалласида жойлашган.

Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ

Мазкур ҳолатга муносабат билдирган Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ кўприк шикастланганини тасдиқлади. 

Ушбу шикастланиш вақтида кўприкда фуқаролар ва транспорт воситалари бўлмаган. Ҳозирда кўприк тегишли ташкилотлар ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан назоратга олинган бўлиб, ҳаракат иштирокчиларини хавфсизлик ҳаракатланиш чоралари кўрилди, дейди масъуллар.

Qashqadaryodanman. 2012-yil O‘zMUning jurnalistika fakultetini tamomlaganman. “Daryo”da 2018-yildan beri ishlayman. Yoqtirgan kino va filmlarim ko‘p, ammo ular orasida “Jigar” bo‘lakcha. Kitoblardan esa Abdulla Qodiriyning “O‘tkan kunlar asari yoqadi.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар