Daryo

Апрель ойида Ўзбекистон—Уммон ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ўтказилади

Шавкат Мирзиёев Уммон Султонлиги ташқи ишлар вазири Бадр бин Ҳамад ал-Бусаидийни қабул қилди

1 дақиқа ўқиш4 382 кўришлар0 изоҳ0

Президент Шавкат Мирзиёев 24 февраль куни Уммон Султонлиги ташқи ишлар вазири Бадр бин Ҳамад ал-Бусаидийни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Суҳбат аввалида вазир давлат раҳбарига Уммон султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саиднинг самимий саломи ва мактубини етказди.

Икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш, энг аввало, савдо-иқтисодий ва инвестиция-молиявий соҳалардаги шериклик салоҳиятини рўёбга чиқариш масалалари кўриб чиқилди.

Идоралараро ва ишбилармонлик алоқалари фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди. Ўзаро товар айирбошлаш ҳажми, қўшма корхоналар сони ортмоқда, икки мамлакат етакчи компаниялари иштирокидаги бизнес тадбирлари мунтазам ўтказилмоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон—Уммон инвестиция компанияси портфелини янги кооперация лойиҳалари ҳисобига кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Жорий йил апрель ойида ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ва қўшма бизнес форуми ўтказилади.

Бундан ташқари, парламентлараро алоқаларни, маданий-гуманитар алмашинувни ривожлантириш, тўғридан тўғри авиақатновни йўлга қўйиш муҳимлиги таъкидланди.

Минтақавий кун тартиби, шу жумладан жорий йил май ойида Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган “Марказий Осиё—Кўрфаз давлатлари” мулоқотининг иккинчи саммитига тайёргарлик юзасидан фикр алмашилди.

<p> </p> <div id="mttContainer" aria-expanded="false"></div>

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар