Daryo

Самарқандда автобус ҳалокатида 22 киши жароҳатлангани айтилмоқда

Ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлган

1 дақиқа ўқиш30 811 кўришлар0 изоҳ0

Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида автобус ағдарилиши оқибатида бир киши вафот этгани ҳақида хабар берилган эди. Тумани тиббиёт бирлашмаси бош шифокорининг маълум қилишича, ундан ташқари 22 нафар аёл жароҳатланган.

Фото: Самарқанд ЙҲХБ

ЙТҲ 11 февраль куни соат 7:00 лар атрофида “Самарқанд” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 1079-километрида содир бўлганди. Вилоят ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборотига кўра, автоҳалокатга автобус ҳайдовчиси Cobalt русумли транспорт воситасининг ҳолатини инобатга олмасдан тезликни меъёридан ошириб юборгани ва тормозни кескин равишда босгани сабаб бўлган.

Бош шифокор Тозагул Холиқованинг “Миллий” телеканалига маълум қилишича, шифохонага 23 нафар аёл ётқизилган, улардан бири воқеа жойида ҳалок бўлган. Аёлларнинг жароҳатлари оғир: 16 нафар йўловчи жарроҳлик бўлимига, икки нафар аёл реанимацияга ётқизилди. “Уларнинг аҳволи оғирроқ, реанимацияда даволаняпти”, деган шифокор.

ЙТҲга учраган туристик автобус Самарқанддан Тошкентга кетаётган бўлган. Терговнинг якуний хулосасига кўра жамоатчиликка қўшимча маълумот берилиши маълум қилинган. 

Ўзбекистонда 2024 йилда 9364 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Бунинг оқибатида 2203 киши вафот этган, 8901 нафари тан жароҳати олган.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар