Daryo

Қандай қилиб битта лимон ва туз ёрдамида уйқуни яхшилаш мумкин?

Лимондаги эфир мойлари асаб тизими, бурун шиллиқ пардаси ва бутун бронхиал тизимга ижобий таъсир кўрсатади

1 дақиқа ўқиш57 522 кўришлар0 изоҳ1

Тинчлантирувчи машқлар, мойчечакли чой, иссиқ ванналар ёки уйқудан аввал мобил телефондан фойдаланмаслик — ҳар бир кишини тинчлантиришга ёрдам берадиган ўзига мос ритуали бор.

Олимлар уйқу сифати ва давомийлигини ошириш, кундалик дам олиш самарадорлигини яхшилашнинг турли хил усуллари устида изланишлар олиб борган. Шундай усуллардан бири лимон ва озгина туздир: лимонни бўлакларга кесиб, ликопчага солинг ва устидан туз сепинг. Сўнг уйқудан аввал ёстиқнинг ёнига қўйинг.

Фото: Alamy

Лимондан тараладиган ҳид худди лаванда исига ўхшаб организмга тинчлантирувчи таъсир кўрсатади ва уйқуни яхшилайди. Шунингдек, у нафас олиш йўлларини тозалашга ёрдам беради, цитрус мевалари эса иммун тизимини мустаҳкамлайди. Лимондаги эфир мойлари асаб тизими, бурун шиллиқ пардаси ва бутун бронхиал тизимга ҳам ижобий таъсир кўрсатади.

Лимон ҳиди фақатгина уйқуни яхшилаб қолмай, балки кайфиятни ҳам кўтаради. У серотонин гормони ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради ҳамда стресс гормони даражасини камайтиришга ҳисса қўшади.

Асосийси, эрталаб уйқудан тургач, тарелкадаги лимонни олиб ташлашни унутмаслик лозим. Унинг ҳиди турли ҳашаротларни жалб қилиши мумкин.

Soliyeva Sevaraxon Akram qizi. 1996-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2018-yilda O‘zbekiston davlat jahon tillari universitetining Tarjima nazariyasi va amaliyoti yo‘nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар