Daryo

Ҳар куни истеъмол қилиш зарарли бўлган 7 та мева

Лимон шарбати ёки лимонли чой ичиш фойдалидир, аммо у ошқозон яраси, энтерит, гастрит, стоматит каби касалликларда ошқозон шиллиқ деворини безовта қилиши мумкин.

3 дақиқа ўқиш21 162 кўришлар0 изоҳ21

Мева ва резаворлар доимо фойдали овқатланиш тартибининг ажралмас қисми дея тан олиб келинган. Уларнинг таркибида ичак перисталтикасини яхшилайдиган, углеводлар ва ёғларнинг сўрилишини секинлаштирадиган, шунингдек, ўн икки бармоқ ичак микрофлорасини яхшилайдиган витаминлар ва ўсимлик толаси мавжуд. Мевалар паст калорияга эга бўлиб, антиоксидантлар ва микроэлементларга бой.

Бироқ мева ва резаворларнинг асосий таркибида табиий шакар — сахароза, глюкоза ва фруктоза мавжудлигини унутмаслик лозим. Жуда кўп миқдорда мевалар ейиш метаболик касалликларга олиб келиши мумкин. Айнан қайси меваларни ҳар куни истеъмол қилиш зарар беради? Қуйида шу ҳақида сўзлашамиз.

Банан

Фото: Getty Images

этилиб пишган банан ширинхўрлар учун ажойиб тамадди бўла олади. Бананда калий, магний, кремний, C ва B 6 витаминлари мавжуд. Ушбу мева қисқа вақтда организмга энергия беради. Бир дона бананда тахминан 150 ккал мавжуд.

Бироқ озиш ҳаракатида бўлганлар ва қанд касаллигига чалинганларга бананни ҳар куни ейиши тавсия этилмайди, чунки бир дона мева таркибида 5 ош қошиқ табиий шакар мавжуд. Парҳез тутаётганлар учун бир оз пишмаган банан тури мос келади.

Узум​

Фото: Getty Images

Қора узум таркибида флавоноидлар ва антиоксидантлар мавжуд бўлиб, улар ёшлик ва умумий саломатликни сақлашга ёрдам беради. Тадқиқотларга кўра, узумдаги антиоксидантлар бир қатор сурункали касалликлар ва саратон ривожланиш хавфини олдини олади. Узумда глюкоза энергияни оширишга, кайфиятни кўтаришга ва депрессиянинг олдини олишга хизмат қилади.

Узум таркибида бошқа меваларга қараганда (100 г узумда 18 г шакар) кўпроқ шакар мавжуд. Шунинг учун парҳез тутаётган шахсларда ҳар куни узум истеъмол қилиши озишдан кутилаётган натижани бермаслиги мумкин.

Грэйпфрут​

Фото: Getty Images

C витамини ва антиоксидантларга бой грейпфрут иштаҳани камайтиради, калорияси паст ва пектинларга бойдир. Шунинг учун у озишда кўп қўлланилади.

Грэйпфрут хавфсиз мева ҳисобланса-да, унинг юқори таркибли консентрацияси туфайли мевани ҳар куни истеъмол қилмаслик лозим. Айниқса, иммунодепрессантлар, статинлар, кальций каналлари блокаторлари ёки юрак-қон томир касалликларини даволаш учун дори-дармонларни қабул қиладиган беморларга грейпфрут хавфлидир. Чунки грейпфрут дори воситаларининг ножўя таъсирини ошириб юбориши мумкин.

Лимон​

Фото: Getty Images

Эрталаб лимон шарбати қўшилган сув ичиш фойдалидир, аммо уни ошқозон яраси, энтерит, гастрит, стоматит ва ошқозон кислоталилигининг ошиши каби касалликларда эҳтиёткорлик билан ичиш лозим, чунки лимон ошқозон шиллиқ деворини қаттиқ безовта қиладиган мевадир.

Ҳар куни истеъмол қилинган лимон тиш эмалини емиради. Шунинг учун лимон шарбати ёки чойдан сўнг тишларингизни ювинг ёки оғизни чайқанг.

Қуритилган мевалар​

Фото: Getty Images

Парҳез тутаётганда ширинликлар ўрнига қуритилган мевалар истеъмол қилиш яхши ечим албатта, аммо улар ҳам шакар миқдори жуда кўп маҳсулотлардан ҳисобланади. Масалан, 100 грамм ўрик қоқисида 51 грамм шакар мавжуд. Шу туфайли парҳез давомида ҳар куни қуритилган мева ейиш тавсия этилмайди.

Итузум

Фото: Getty Images

​Қора ва тўқ қизил мева берувчи итузум бутаси турли мураббо, жем, чойлар тайёрлашда кенг қўлланилади. Итузум барглари ва бандида гликозид мавжуд бўлиб, сианид заҳарли моддасини ишлаб чиқаришда фойдаланилади. Итузумни ҳар куни ейиш организмни интоксикацияга олиб келиши мумкин.

Тарвуз

Фото: Getty Images

Тарвуз 90 фоиз сувдан иборат бўлиб, жуда кам калорияга эга. Уни ҳаддан ортиқ истеъмол қилиш диареяга, касаллик эса организм сувсизланишига олиб келади. Тарвуз буйрак ва қанд касалликлари билан оғриган беморларга мумкин эмас.​

Қашқадарё вилоятиданман. 2024 йилда Ўзбекистон миллий университетининг журналистика факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2025 йилдан буён Лифестйле таҳририяти мухбири лавозимида ишлайман. Достоевский асарларини, Рашод Нури Гунтекиннинг “Яшил кеча”сини, ўзбек адабиётидан “Икки эшик ораси”, “Мувозанат” асарларини севиб мутолаа қиламан. “Оқ кема”(Чингиз Айтматов асари), “Еттинчи бўлмадаги мўъжиза” (Туркия),“Мажнунтол” (Эрон) фильмларини яхши кўриб томоша қиламан.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар