Daryo

Давлат боғчаларида соғлом овқатлантириш тартиби такомиллаштирилади

2025 йил 1 июлгача “Ягона мавсумий таомнома” жорий этилади

1 дақиқа ўқиш5 819 кўришлар0 изоҳ0

Ҳукуматнинг “Давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Қарор билан, давлат мактабгача таълим ташкилотлари босқичма-босқич аутсорсинг усулида овқатлантириш тизимига ўтказилади. “Ягона мавсумий таомнома”ни жорий этиш ҳамда озиқ-овқат харажатларининг ҳисоби “Болалар боғчаси” мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимида яратилган модуллар орқали юритилади.

Шунингдек, давлат боғларида тарбияланувчилар “Ягона мавсумий таомнома” асосида республика ҳудудлари кесимида бир тарбияланувчи учун кунлик овқатлантириш харажатини белгилаш орқали овқатлантирилади.

Шу билан бирга, таълим соҳасида овқатлантиришни ташкил этиш ва назорат қилиш маркази ташкил этилади. Давлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларида соғлом овқатлантиришни ташкил этишни мувофиқлаштириш ҳамда жараёнларни босқичма-босқич рақамлаштириш Марказнинг асосий фаолият йўналишларидан бири этиб белгиланди.

Қарор билан “Давлат мактабгача таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Давлат боғчалари тарбияланувчиларнинг соғлом, хавфсиз ва сифатли овқатланишини таъминлаш мақсадида 2025 йил 1 июлгача “Ягона мавсумий таомнома” жорий этилади.

2025 йил 1 июлгача соғлом овқатлантириш ташкил этиладиган давлат боғчаларида тадбиркорлар билан белгиланган тартибда шартномалар тузилиши ва аутсорсинг усулида соғлом овқатлантириш йўлга қўйилиши таъминланади.

<p> </p> <div id="mttContainer" aria-expanded="false"></div>

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар