Daryo

Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон бош вазирлари чегара масаласини муҳокама қилади

Уч томонлама учрашув давлат чегаралари туташган нуқтада бўлиб ўтади

1 дақиқа ўқиш14 926 кўришлар0 изоҳ0

Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон ҳукуматлари раҳбарлари уч томонлама учрашув ўтказади. Бу ҳақда Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати хабар берди.

Қирғизистон президенти администрацияси раҳбари Одилбек Қосималиев 8 январь куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзода билан учрашади. Уч томонлама учрашув Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон давлат чегаралари кесишмасида бўлиб ўтади, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, томонлар ўртасида давлат чегаралари масалалари бўйича илгари эришилган келишувларга оид музокаралар ўтказилади. Қирғизистон Хитой, Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегарадош. Хитой ва Қозоғистон билан чегара бўйича барча баҳсли масалалар бир неча йил олдин ҳал қилинган. Ўзбекистон ва Тожикистон билан тегишли келишувларни фақат 2023 ва 2024 йилларда имзолашга муваффақ бўлинди. Аввалроқ Қирғизистон президенти Садир Жапаров унинг мамлакати Ўзбекистон ва Тожикистон билан барча ҳудудий келишмовчиликларни ҳал қилганини айтганди.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар