Daryo

Ўзбекистонда “боғча пули”ни янги усулда тўлаш имконияти яратилади

Давлат боғчаларида озиқ-овқат харажатларини автоматик ҳисоблаш жорий этилади

2 дақиқа ўқиш50 410 кўришлар0 изоҳ0

Ҳукумат қарори билан Ўзбекистонда мактабгача таълим тизимини рақамлаштириш ва мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари белгиланди.

Ҳужжатга кўра, 2025 йил 1 февралга қадар Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини бошқариш” ахборот тизимини “Болалар боғчаси” ахборот тизими негизида ўзаро бирлашуви ҳамда уларнинг “ягона дарча” тамойили асосида фаолият юритиши таъминланади.

“Болалар боғчаси” ахборот тизимида барча давлат МТТ ходим ва тарбияланувчиларнинг электрон давоматини юритиш, иш вақти табелини шакллантириш, тарбияланувчиларнинг озиқ-овқат харажатларини натура шаклида ҳисоблаш, болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови ҳамда бошқа тўловларни амалга ошириш имконияти яратилади.

Бу 2025 йил 1 февралдан бошлаб Тошкент шаҳрида тажриба-синови тариқасида, 2025 йил 1 июлдан бошлаб эса барча давлат МТТларида амалга оширилади.

2025 йил 1 июлдан бошлаб ота-оналар тўлови ҳамда бошқа тўловлар ҳақидаги маълумотлар “Болалар боғчаси” ахборот тизимида автоматик тарзда қайд этилади. Тўловларни фискал белгила эга касса чекини расмийлаштирмасдан қабул қилиш тақиқланади.

Ота-оналар тўловлари қабул қилингани тўғрисидаги маълумотлар автоматик тарзда “Болалар боғчаси” ахборот тизими орқали солиқ органларининг ахборот тизимига тақдим этилади ҳамда ушбу маълумотлар қонунчиликка мувофиқ даромад солиғидан имтиёз қўлланилишига асос бўлади.

“Болалар боғчаси” ахборот тизимига хизмат кўрсатиш, уни қўллаб-қувватлаш ва такомиллаштиришни Uzinfocom МЧЖ тизим оператори амалга оширади, бунда кўрсатилган хизматлар учун ота-оналар бадалининг 2 фоизи йўналтирилади.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2025 йилдан бошлаб ходимлар ва болаларнинг давоматини шахсни биометрик идентификация қилиш технологияси орқали назоратга олишни йўлга қўйиш учун болалар боғчаларини планшетлар ва бошқа ускуналар билан таъминлаш учун давлат бюджетидан камида 50 млрд сўм ажратади.

Президентнинг 2024 йил 30 сентябрдаги фармонига мувофиқ мактабгача таълим ташкилоти директори ўринбосарига таълим сифатини таъминлаш, педагог ходимларнинг узлуксиз касбий ривожланишини таъминлаш, таълим-тарбия жараёнига инновациялар, илғор педагогик ва рақамли технологияларни кенг жорий этиш вазифалари юклатилади.

Ўзбекистонда 2025 йилда 162 та мактабгача таълим муассасаси қурилади, 100 та хусусий ва мингта оилавий боғча очилади. Булар орқали мактабгача таълим қамрови 78 фоизга етказилади. 

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар