Daryo

Навоийда Nexia уриб юборишидан эр-хотин вафот этди

Марҳумларнинг яқинлари айтишича, ҳайдовчи автомобилни маст ҳолда катта тезликда ҳайдаган

1 дақиқа ўқиш14 390 кўришлар0 изоҳ0

Навоий вилояти Қизилтепа туманида эр-хотин Nexia уриб юборишидан вафот этди. Бу ҳақда “Дарё”га ЙТҲ қурбонларининг яқинлари хабар берди.

Уларнинг билдиришича, воқеа 2025 йил 1 январь куни соат тахминан 18:30 ларда Янгиланиш кўчаси ҳудудидан ўтган Ўрта Қўрғон—Нурафшон йўлининг 1-километрида содир бўлди.

Ҳайдовчи Nexia’ни маст ҳолда бошқариб кетаётиб 1971 йилда туғилган Н.Я. ҳамда унинг 1976 йилда туғилган турмуш ўртоғи Н.У.ни уриб юборган. Уч нафар фарзанди бўлган эр-хотин воқеа жойида вафот этган.

Марҳумларнинг яқинлари айтишича, ҳайдовчи автомобилни катта тезликда ҳайдаган, жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатмаган.

“Қўлидан келганини қилсин. Олдин ҳам машинамда одам уриб ўлдирганман, қамалмай чиққанман. Пулим кўп, қўлим хоҳлаган жойимга етади”, деган у воқеага гувоҳ бўлган кишиларга.

ИИВ ЙҲХХ матбуот хизматининг маълум қилишича, эр-хотин йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётганида 1990 йилда туғилган С.Т. Nexia’да уриб юборган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар