Daryo

Навоий ИЭСдаги 12-сонли трансформаторда ёнғин содир бўлди (видео)

Жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ

1 дақиқа ўқиш6 036 кўришлар0 изоҳ0

Навоий ИЭСдаги 12-сонли трансформаторда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақдаги хабар Навоий вилояти ФВБ навбатчи диспетчерлик хизматига 5 январь соат 14:34 да келиб тушган.

Ҳодиса жойига ёнғин қутқарув экипажлари соат 14:37 да етиб бориб, 14:49 да майдон ўраб олиниб, 15:14 да ёнғин ўчирилган.

Ёнғинга ФВБдан 8 та ёнғин қутқарув экипажлари жалб этилган. 

Ёнғин натижасида аҳоли яшаш хонадонлари, ижтимоий ва ишлаб чиқариш обектларини электр энергияси билан таъминлашда узилишлар содир бўлмади. 

Ҳозирда ҳодиса сабаби ва зарари аниқланмоқда. Жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. 

Энергетика вазирлигининг хабарига кўра, айни пайтда станция барқарор ишламоқда.

<p> </p> <div id="mttContainer" aria-expanded="false"></div>

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар