Daryo

Тошкентда бир кечада 7 та автомобиль ЙТҲга учради

Оқибатда икки ҳайдовчи ва бир йўловчи жароҳат олган

1 дақиқа ўқиш13 340 кўришлар0 изоҳ0

Тошкентда 27 декабрга ўтар кечаси учта йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Фото: Тошкент шаҳар ЙХҲБ

Учтепа тумани ТҲАЙ кўчасида соат 00:40 ларда 25 ёшли ҳайдовчи Н.К. Tracker автомашинасини бошқариб кетаётиб, рул бошқарувини йўқотиб, йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа ва бетон симёғочга урилган. Биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида ҳайдовчи шифохонага олиб кетилган.

Фото: Тошкент шаҳар ЙХҲБ

Олмазор тумани Беруний кўчасида соат 00:45 ларда Malibu-2, Cobalt, BMW, Matiz русумли автомашиналар ўзаро тўқнашуви натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. ЙТҲ натижасида жабрланган BMW’нинг 32 ёшли ҳайдовчиси Ф.А.га тез ёрдам ходимлари томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. 

Мирзо Улуғбек тумани Олтинтепа кўчасида 20 ёшли ҳайдовчи Д.А. бошқарувидаги Nexia-3 ҳамда 45 ёшли ҳайдовчи бошқарувида бўлган Captiva тўқнашган. Nexia-3 ҳайдовчиси шифохонага олиб кетилган.

Фото: Тошкент шаҳар ЙХҲБ

Ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар