Daryo

Жанубий Корея мудофаа вазири халқдан узр сўраб, истеъфога чиқди

Вазир фавқулодда ҳарбий ҳолат туфайли юзага келган барча тартибсизликлар учун жавобгарликни зиммасига олди

2 дақиқа ўқиш14 585 кўришлар0 изоҳ0

Жанубий Корея мудофаа вазири Ким Ёнг Ҳьюн ҳарбий ҳолат жорий этилиши муносабати билан истеъфога чиқишга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда Yonhap агентлиги хабар берди.

Фото: Yonhap
Мен президентга фавқулодда ҳарбий ҳолат туфайли юзага келган барча тартибсизликлар учун жавобгарликни ўз зиммамга олиб, истеъфога чиқиш истагимни билдирдим, деди Ким Ёнг Ҳьюн журналистларга.

Мудофаа вазири фуқаролардан узр сўраб, истеъфога чиқиш тўғрисида ариза берганини таъкидлади. Жанубий Кореянинг мухолифатдаги етакчи “Тобуро” демократик партияси мудофаа вазирига импичмент эълон қилган. Шундан сўнг вазир аҳолидан узр сўраб, ўзи истеъфога чиқишини билдирган.

Жанубий Корея мухолифати президентга қарши импичмент лойиҳасини ҳам парламентга тақдим этди. 

Овоз бериш лойиҳа мажлисда кўриб чиқилганидан кейин 24-72 соат ичида ўтказилиши керак. Импичмент лойиҳасини киритишни олтита мухолифат партиясидан 191 нафар депутат қўллаб-қувватлади. Парламентда жами 300 нафар қонун чиқарувчи бор, 108 ўринни президентнинг “Фуқаролик кучи” партияси эгаллаб турибди. Импичмент эълон қилиш учун 200 овоз керак.

Жанубий Кореяда ҳарбий ҳолат

Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл 3 декабрь куни кечқурун мамлакатда фавқулодда ҳарбий ҳолат эълон қилди. У 45 йил ичида мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилган биринчи давлат раҳбари бўлди. Парламент ва сиёсий партияларнинг фаолияти тақиқланди. Давлат раҳбари бу қарорни “конституциявий тартибни ҳимоя қилиш ва мамлакат ичидаги Шимолий Корея тарафдорларини йўқ қилиш” зарурати билан изоҳлади.

Ҳукумат ҳаракатларидан норози бўлиб, парламент биноси олдида намойишчилар тўпланди. Полиция парламентга киришни тўсиб қўйди ва шаҳар кўчаларида ҳарбий техника пайдо бўлди.

Фото: Reuters

Бир неча соатдан сўнг 300 депутатдан 190 нафари парламентга киришга муваффақ бўлди ва ҳарбий ҳолатни бекор қилиш учун овоз берди. Мухолифат етакчиси Ли Же Мен президент қарорини “конституцияга зид” деб атади ва уни “халққа қарши” қадам сифатида қоралади. Кечроқ Жанубий Корея президенти мамлакатда жорий этилган ҳарбий ҳолатни бекор қилишга рози бўлди.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар