Daryo

Жанубий Корея муваққат президентига ҳам импичмент эълон қилинди

У Конституциявий суд судьяларини тайинлашдан бош тортганди. Бу судьялар президентга нисбатан импичментни тасдиқлаши керак эди

2 дақиқа ўқиш8 282 кўришлар0 изоҳ0

Жанубий Корея парламенти президент вазифасини бажарувчи ва айни пайтда бош вазир лавозимини эгаллаб турган Хан Док Суга нисбатан импичмент учун овоз берди. Бу ҳақда Yonhap хабар берди.

Фото: Getty Images

300 депутатдан 192 нафари импичмент учун овоз берган. Конституцияга кўра, президент импичменти учун 200 та овоз керак. Бироқ бошқа юқори мартабали амалдорлар, шу жумладан бош вазир учун кўпчилик (151 овоз) етарли. Овоз беришдан олдин спикер У Вон Сик овозларни бош вазир импичменти учун берилаётгандай ҳисоблашини айтган.

Мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилингани ортидан Юн Сок Ёл лавозимидан четлатилгач, Хан Док Су 14 декабрда президент вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди. Унга қарши импичмент ташаббуси мухолифатдаги “Тобуро” партияси томонидан илгари сурилган. Бунга ҳукуматнинг Юн Сок Ёл ва унинг рафиқаси Ким Гон Хига нисбатан тергов бўйича қонун лойиҳаларини кўриб чиқишдан бош тортгани сабаб бўлган.

Мен Миллий йиғилишнинг қарорини тан оламан ва тартибсизлик ҳамда ноаниқликни кучайтирмаслик учун қонунга мувофиқ ваколатларимни бажаришни тўхтатаман. Конституциявий суднинг тезкор ва оқилона қарорини кутмоқдаман, деган Хан Док Су.

Президентга қарши импичмент

Жанубий Корея парламенти президентнинг импичментини қўллаб-қувватлаганди, Президентни лавозимидан четлатиш учун 204 нафар депутат овоз берган, 85 нафари қарши чиққан.

Парламент импичментни маъқуллагани муносабати билан Юн Сок Ёлнинг ваколатлари вақтинчалик тўхтатилган, Конституциявий суд эса президентни лавозимидан четлаштириш масаласини кўриб чиқмоқда. Бунинг учун судга 180 кун вақт берилади.

Президент рафиқаси тергов қилинади

Жанубий Корея миллий ассамблеяси (парламенти) президент рафиқаси Ким Гон Хига нисбатан қимматли қоғозларни манипуляция қилиш тўғрисидаги ишни тергов қилиш учун махсус прокурорни тайинлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди. Унга қарши айбловлар орасида Deutsche Моторс ва Самбу Тоэган акциялари нархларини сунъий бошқариш, пора олиш ва Cована Cонтент ҳомийлигига оид ишлар, “ҳашаматли сумкаларни қабул қилиш” ҳолати, сайловларга аралашиш, давлат сирларини ошкор қилиш ҳамда бошқа ҳолатлар киради.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар