Daryo

Ўзбекистон фуқаролари номаълум сабабларга кўра БААга киритилмаяпти

Ўзбекистоннинг БААдаги элчихонаси ҳолат юзасидан маълумот берди

1 дақиқа ўқиш40 440 кўришлар0 изоҳ0

Ўзбекистон фуқаролари номаълум сабабларга кўра БАА ҳудудига киритилмаяпти. Мамлакатнинг БААдаги элчихонаси ҳолат юзасидан маълумот берди.

Фото: Турро

30 ноябрь куни Абу Даби шаҳридаги Шайх Зоид номидаги халқаро аэропортга Тошкент—Абу-Даби йўналиши бўйича Wizz Air авиақатнови орқали учиб келган 31 нафар Ўзбекистон фуқароси номаълум сабабларга кўра амирликлар ҳудудига киритилмаган.

Ўзбекистоннинг Абу Дабидаги элчихонаси ва Дубайдаги Бош консулхонаси мазкур аэропорт маъмурияти ва амирликларнинг мутасадди идоралари вакиллари билан мулоқотда бўлиб, вазиятни назоратга олган.

“Аэропорт маъмурияти билан ҳамкорликда ҳамюртларимизни уч маҳал овқат билан таъминлаш ҳамда уларга зарур ҳолларда тиббий ёрдам кўрсатиш чоралари ташкил этилди. Юзага келган вазиятни ҳал этиш бўйича барча чора-тадбирлар кўрилмоқда”, дейилади элчихона хабарида.

Йўловчилардан бирининг “Газета.уз”га маълум қилишича, 31 киши орасидаги аёллар, болалар ва кекса ёшдагилар қўйиб юборилган. 20 дан 40 ёшгача бўлган эркаклар ушлаб қолинган, улар мамлакатдан чиқариб юборилиши мумкин. Йўловчиларнинг ҳеч бирига бундай ҳаракатлар сабаби айтилмаган.

“Учиб келганимиздан сўнг паспорт назоратида бизни шунчаки олиб кетишди, ҳеч қандай сабабсиз паспортларни олиб қўйишди”, деган у.

БААга ташриф буюрган ўзбекистонликларнинг ташриф мақсади турлича бўлган: кимдир саёҳат учун келган бўлса, кимдир бизнес-учрашув ўтказишга, оиласини кўриш учун келган.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар