Daryo

Тошкентдаги ГЭСдан 24 ёшли йигитнинг жасади топилди

Йигит 11 ноябрь куни уйидан чиқиб кетиб, бедарак йўқолган

1 дақиқа ўқиш14 394 кўришлар0 изоҳ0

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги ГЭСдан 2000 йилда туғилган йигитнинг жасади топилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати “Дарё” хабар берди.

Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова

Маълум қилинишича, 12 ноябрь куни фуқаро С.Х. 102 рақамига қўнғироқ қилиб, Чилонзор тумани, “Бешёғоч” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи “Анҳор” каналида рус миллатига мансуб эркак кишининг чўкиб кетганлиги бўйича хабар берган. Ушбу хабар асосида воқеа жойига чиқилиб, каналда чўкиб кетган шахсни топиш чоралари кўрилган ва ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳужжатлари тўпланган.

Бундан ташқари, 13 ноябрь куни Учтепа тумани, 24-мавзеда яшовчи И.Г. туман ИИО ФМБга ариза билан мурожаат қилиб, унда ўғли 2000 йилда туғилган А.Б. 11 ноябрь куни соат 15:30 ларда уйидан чиқиб кетиб бедарак йўқолганлигини айтиб, уни топишда ёрдам сўраган.

20 ноябрь куни соат 08:45 ларда Чилонзор тумани, Бешёғоч кўчасидаги ГЭСдан А.Б.нинг жасади топилган.

Ҳозирда А.Б.нинг мурдаси топилганлиги бўйича тўпланган терговга қадар текширув ҳужжатлари Учтепа туман прокуратурасига юборилди.

<p> </p> <div id="mttContainer" aria-expanded="false"></div>

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар