Daryo

Президент парламентда мухолифатни жонлантириш зарурлигини айтди

Шунингдек, Қонунчилик палатасининг давлат бюджети ижросини назорат қилиш механизмларини янада кучайтиришнинг вақти-соати келгани таъкидланди

2 дақиқа ўқиш7 899 кўришлар0 изоҳ0

Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг сайловдан кейинги биринчи мажлисида нутқ сўзламоқда.

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

Янги даврда парламент чинакам халқ уйи, унинг қуйи палатаси эса ғоялар генераторига, соғлом рақобат, баҳс ва мунозаралар майдонига айланиши керак. Ўтган сайловларда сиёсий партияларнинг дастури ҳам, ғоялари ҳам бир-биридан фарқ қилди, турли сиёсий мафкуралар кураши яққол кўзга ташланиб турди. Хусусан, сайловлар жараёнида кўплаб дебатлар ташкил этилганини аҳоли ва халқаро кузатувчилар алоҳида эътироф этди.

Президент парламентда мухолифатни жонлантириш зарурлигини айтди. Бунинг учун парламентдаги мухолифатга кафолатланган ҳуқуқлари сонини 3 тадан 6 тага ошириш, 1 нафар қўмита раиси ва 2 нафар қўмита раиси ўринбосари лавозимларини кафолатли эгаллаш, ҳар чоракда “ҳукумат соати” ва парламент сўрови доирасида камида биттадан масала киритиш каби қўшимча ҳуқуқлар беришни таклиф қилди.

Сайловлардаги соғлом рақобат, мухолиф фикрлар кураши парламентга кўчиб ўца, бу албатта халқ манфаатларига мос қонунлар ишлаб чиқилишига хизмат қилишига ишонч билдирилди.

Парламент назорати, аввало, сиёсий назоратдир, унинг оқибати ҳам сиёсий масъулият билан боғлиқдир. Президент Қонунчилик палатасига ҳукумат аъзоси ҳисоботини эшитиб, унинг якунларига кўра, ушбу раҳбарни истеъфога чиқариш тўғрисида президентга таклиф киритиш ҳуқуқи берилганини эслатиб ўтди.

Янгиланган конституцияга кўра, давлат бюджети ижроси устидан назоратни амалга ошириш Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколатига киради. Бу муҳим ваколат депутатларимиз зиммасига катта масъулият ҳам юклайди. 

Биринчи галда палатанинг давлат бюджети ижросини назорат қилиш механизмларини янада кучайтиришнинг вақти-соати келгани таъкидланди. Жумладан, Ҳукуматнинг давлат бюджетига доир барча ҳисоботларини палатага фақат Бюджет кодексида белгиланган аудит хулосаси билан биргаликда киритиш амалиётига ўтиш керак.

Бундан ташқари, давлат бюджети ижросини назорат қилишда парламент қўмиталари ролини ошириш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Ҳозирги вақтда биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг харажатлари устидан парламент назорати деярли сезилмаётгани, янги сайланган депутатлар ушбу масалага алоҳида ёндашишлари зарурлиги қайд этилди.

Жойларда аҳоли фаровонлигини ошириш бўйича дастурларни ишлаб чиқишда парламентнинг фаол иштирок этиши муҳим. Масалан, бу йил ҳудудларни ривожлантириш, ижтимоий ва инфратузилма объектларини қуриш, маҳаллаларни обод қилиш бўйича инвестиция дастурларига 30 триллион сўмдан зиёд маблағ йўналтирилди.

Бироқ ана шу дастурни қабул қилишда қайси депутат қатнашди, унинг ижроси бўйича кимдан ҳисобот талаб қилди, деган саволлар очиқ қолмоқда. Шу муносабат билан президент инвестиция дастурларини тайёрлашда депутатлар ҳам албатта иштирок этадиган, уларнинг фикри инобатга олинадиган тизим яратиш ташаббусини илгари сурди.

Бундан ташқари, туман ва шаҳарларнинг молиявий имкониятларини ошириш мақсадида келгуси йилдан ер, мол-мулк ва айланма солиқларини тўлиқ, даромад солиғининг эса камида 50 фоизини туман ва шаҳарнинг ўзида қолдириш таклиф этилди.

<p> </p> <div id="mttContainer" aria-expanded="false"></div>

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар

Қонунчилик палатаси ҳузурида жамоавий ташаббуслар бўйича парламент комиссияси ташкил этилиши мумкин

Қонунчилик палатаси ҳузурида жамоавий ташаббуслар бўйича парламент комиссияси ташкил этилиши мумкин

18-Ноябр 2024, 19:13

Эскирган уйлар ўрнида замонавий кўп қаватли уй-жойлар қуриш учун “Реновация тўғрисида”ги қонун қабул қилиниши мумкин

Эскирган уйлар ўрнида замонавий кўп қаватли уй-жойлар қуриш учун “Реновация тўғрисида”ги қонун қабул қилиниши мумкин

18-Ноябр 2024, 18:45

Шавкат Мирзиёев ўтган беш йилда парламент фаолиятида эътибордан четда қолган масалалар бўлганини айтди

Шавкат Мирзиёев ўтган беш йилда парламент фаолиятида эътибордан четда қолган масалалар бўлганини айтди

18-Ноябр 2024, 18:23

Президент партиялар сайловда илгари сурган таклифлар амалга оширилишини айтди

Президент партиялар сайловда илгари сурган таклифлар амалга оширилишини айтди

18-Ноябр 2024, 18:08

Шавкат Мирзиёев Қонунчилик палатасига депутат этиб сайланганларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Қонунчилик палатасига депутат этиб сайланганларни табриклади

18-Ноябр 2024, 17:45

Шавкат Мирзиёев билан учрашишни истаган Муҳаммадалига президент совғаси ва миннатдорлик мактуби топширилди

Шавкат Мирзиёев билан учрашишни истаган Муҳаммадалига президент совғаси ва миннатдорлик мактуби топширилди

26-Сентабр, 15:13

Андижондаги балиқчилик мажмуаси йилига 2 млн долларлик маҳсулот экспорт қилмоқда

Андижондаги балиқчилик мажмуаси йилига 2 млн долларлик маҳсулот экспорт қилмоқда

23-Сентабр, 19:13

Андижонда спорт велосипедлари ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда

Андижонда спорт велосипедлари ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда

23-Сентабр, 18:43