Daryo

Исроил Ливандаги операция бошланганидан бери биринчи марта оғир артиллерияни ишга солди  

12 ноябрь куни Исроил Ливанда қуруқликдаги операциянинг иккинчи босқичини бошлаганини эълон қилганди

1 дақиқа ўқиш5 948 кўришлар0 изоҳ0

Исроил мудофаа кучлари Ливанда қуруқликдаги операция бошланганидан бери биринчи марта бу ҳудудга оғир артиллерияни жойлаштирди.

Бу ҳақда The Jerusalem Post хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, якшанбага ўтар кечаси 36-дивизиянинг артиллерия бўлинмалари чегарадан ўтган.

Фото: Reuters

Газетанинг ёзишича, улар ҳозирда чегара ҳудудларида "Ҳизбуллоҳ" ҳаракатининг иккинчи мудофаа чизиғига бостириб кирган Исроил қўшинларига ёрдам бериши режалаштирилган. The Jerusalem Post таъкидлаганидек, гап Исроил мудофаа кучларининг 411- батальони бўлинмалари ҳақида кетмоқда.

12 ноябрь куни Исроил Ливанда қуруқликдаги операциянинг иккинчи босқичини бошлаганини эълон қилганди.

Операциядан мақсад “Ҳизбуллоҳ”нинг ракета қуролларини йўқ қилиш, шунингдек, гуруҳга қўшимча босим ўтказишдир, дея хабар берган Исроил армияси.

Қайд этилишича, Исроил ҳарбий кучлари нафақат Ливан жанубида, балки Байрут ва Бекаа водийсида ҳам ҳаракат қилиб, “Ҳизбуллоҳ”нинг қурол-яроғ омборларини йўқ қилмоқда. Сўнгги бир ой ичида “Ҳизбуллоҳ” Исроил ҳудудига 90 га яқин дрон учирган, уларнинг аксарияти тутиб олингани хабар берилмоқда.

Фото: AFP

Исроил 1 октябрдан бери Ливан жанубида “Ҳизбуллоҳ” кучларига қарши қуруқликдаги операция ўтказмоқда ва қўшни давлатни ҳаводан бомбардимон қилмоқда.

Аввалроқ БМТнинг Ливандаги муваққат кучлари қароргоҳига снаряд келиб тушгани хабар қилинганди.

Ташкилот можаро томонларига БМТ ходимлари ва мол-мулки хавфсизлигини таъминлаш мажбуриятларини эслатди.

13 октябрь куни Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху БМТ бош котиби Антониу Гутерришга мурожаат қилиб, тинчликпарвар кучларни Ливан ҳудудидан олиб чиқишга чақирганди.

Тошкентданман. Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультетини тамомлаганман. 20 йилдан бери журналистика соҳасидаман. “Дарё”да 2022 йилдан бери ишлайман. Ҳозирда Таҳлил ва таржима бўлми бошлиғиман. Ёқтирган киноим: "Баламут". Китоблардан эса Ўткир Ҳошимовнинг “Дунёнинг ишлари” асари ёқади.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар