Daryo

Тиббиёт соҳаси ходимларига орден ва медаллар топширилди

Соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари куни муносабати билан ташкил этилган тантанали маросимда президент матбуот котиби Шавкат Мирзиёевнинг табригини ўқиб эшиттирди

1 дақиқа ўқиш14 440 кўришлар0 изоҳ0

Ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси юртимизда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари куни этиб белгиланган. Ушбу байрам муносабати билан бугун тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Унда президент матбуот котиби Шерзод Асадов ўз ҳаётини инсон саломатлигини асрашдек олижаноб ишга бағишлаб келаётган тиббиёт ходимларига президент табригини ўқиб эшиттирди.

“Қутловда Янги Ўзбекистон эришаётган катта ютуқларда, инсон капиталини ривожлантиришда жонкуяр тиббиёт ходимларининг муносиб ҳиссаси эътироф этилиб, кейинги йилларда амалга ошираётган кенг кўламли ислоҳотлар туфайли соғлиқни сақлаш тизимида юз бераётган туб ўзгаришлар қайд этилган.

Тиббиётни янада халқчил соҳага айлантириш, одамларни ушбу тизимдан рози қилиш масаласи доимо давлатимиз эътибори марказида бўлиши таъкидланган”, деб ёзди Шерзод Асадов ўзининг Telegram’даги каналида.

Шунингдек, куни кеча президент фармони билан ибратли фаолияти учун соҳа ходимларидан бир гуруҳи орден ва медаллар билан мукофотланган эди. Бугунги тадбирда ушбу юксак мукофотлар Тошкент шаҳри ҳокими Шавкат Умурзоқов ва соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Асилбек Худаяров томонидан ўз эгаларига тантанали равишда топширилди.

Тошкентданман. Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультетини тамомлаганман. 20 йилдан бери журналистика соҳасидаман. “Дарё”да 2022 йилдан бери ишлайман. Ҳозирда Таҳлил ва таржима бўлми бошлиғиман. Ёқтирган киноим: "Баламут". Китоблардан эса Ўткир Ҳошимовнинг “Дунёнинг ишлари” асари ёқади.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар

Сеулда ўтган саммит ва самимий учрашувлар: Ўзбекистон–Корея муносабатларида янги саҳифа

Сеулда ўтган саммит ва самимий учрашувлар: Ўзбекистон–Корея муносабатларида янги саҳифа

17-Сентабр, 09:02

“Президентимиз барча ободонлаштириш ходимлари ва ҳайдовчиларга миннатдорлик билдирди” — Шерзод Асадов

“Президентимиз барча ободонлаштириш ходимлари ва ҳайдовчиларга миннатдорлик билдирди” — Шерзод Асадов

17-Июн, 20:38

“Январдан тиббиётда халқнинг баҳосини эшитадиган тизимни жорий қиламиз” — Шавкат Мирзиёев

“Январдан тиббиётда халқнинг баҳосини эшитадиган тизимни жорий қиламиз” — Шавкат Мирзиёев

10-Ноябр 2025, 15:25

“Аҳоли даромадининг катта қисмини дори-дармонга сарфлаяпти” — Шавкат Мирзиёев

“Аҳоли даромадининг катта қисмини дори-дармонга сарфлаяпти” — Шавкат Мирзиёев

10-Ноябр 2025, 14:22

“Бу — мамлакат протокол амалиётида илгари кузатилмаган” — Малайзия раҳбарияти Шавкат Мирзиёев билан самимий учрашувлар ўтказиш учун қатъий протокол қоидаларидан чекинган

“Бу — мамлакат протокол амалиётида илгари кузатилмаган” — Малайзия раҳбарияти Шавкат Мирзиёев билан самимий учрашувлар ўтказиш учун қатъий протокол қоидаларидан чекинган

6-Феврал 2025, 01:10

Ўзбекистондаги 230 та туғуруқ муассасаси учун 45 турдаги 21 мингта тиббий ускуна харид қилинади

Ўзбекистондаги 230 та туғуруқ муассасаси учун 45 турдаги 21 мингта тиббий ускуна харид қилинади

21-Январ 2025, 02:05

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида “Харидлар маркази” ташкил қилинади 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида “Харидлар маркази” ташкил қилинади 

15-Ноябр 2024, 02:13

“Эл-юрт саломатлиги — жамиятнинг  бебаҳо бойлигидир” — Шавкат Мирзиёев тиббиёт ходимларига байрам табриги йўллади

“Эл-юрт саломатлиги — жамиятнинг  бебаҳо бойлигидир” — Шавкат Мирзиёев тиббиёт ходимларига байрам табриги йўллади

9-Ноябр 2024, 17:29