Daryo

Алишер Навоий бўйича президент совғаси бериладиган танлов ташкил этилади

Президент Навоий вилоятида 2025 йилни “Алишер Навоий йили” деб эълон қилишни таклиф қилди

1 дақиқа ўқиш33 421 кўришлар0 изоҳ1

Шавкат Мирзиёев 1 ноябрь куни бўлиб ўтган мажлисда Навоий вилоятида 2025 йилни “Алишер Навоий йили” деб эълон қилишни таклиф қилди.

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

Президент матбуот хизматининг маълум қилишича, мажлисда Навоий вилояти маънавий тарбия, маърифий юксалиш йўлида барчага ўрнак ва намуна бўлиши, Ўзбекистоннинг маънавий брендига айланиши зарурлиги таъкидланди.

2017 йил Андижон вилоятида “Бобур йили” деб эълон қилиниб, шу асосда қатор ишлар амалга оширилган эди. Президент шундай тажрибани Навоий вилоятида ҳам қўллаб, 2025 йилни вилоятда “Алишер Навоий йили” деб эълон қилишни таклиф қилди.

Бу йил доирасида “Ҳазрат Навоийни англаш — ўзлигимизни англаш” мавзусида президент совғаси учун республика танлови ташкил этилади. Ҳар бир маҳалла, мактаб, олийгоҳлар ва меҳнат жамоаларида “Навоийхонлик кечалари” ўтказилади.

“Яшил макон” лойиҳаси доирасида вилоятнинг шаҳар ва туманлари, қишлоқларида Навоийга атаб янги боғлар, хиёбонлар, яшил ҳудудлар ташкил этилади.

Қуриладиган Янги Ўзбекистон боғида Алишер Навоийга бағишлаб мемориал музей ташкил этилади.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар