Daryo

Испанияда хавфли юк олиб кетаётган поезд рельсдан чиқиб кетди

“Шу сабабли икки йўналишда ҳам йўлни ёпиб қўйишга тўғри келди”, дейилади фавқулодда хизмат хабарида

1 дақиқа ўқиш4 968 кўришлар0 изоҳ0

Испаниянинг Кастилия-Ла-Манча автоном ҳудудида юк поезди рельсдан чиқиб кетди. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

Бу ҳақда Испания ОАВ минтақа фавқулодда хизматига таяниб хабар берди.

Фото: Репорт.аз

"Хавфли юкларни олиб кетаётган поезд рельсдан чиқиб кетди. Шу сабабли икки йўналишда ҳам йўлни ёпиб қўйишга тўғри келди. Шунингдек, хавфли юкнинг йўлга тўкилиб кетиши оқибатида ГУ-157 йўлида ҳам ҳаракатланишни тўхтатишга тўғри келди", - дейилади хабарда.

Хабарда хавфли юк нимадан иборат эканига аниқлик киритилмаган.

Аввалроқ Испаниянинг жануби-шарқида кучли ёмғирдан сўнг кенг кўламли сув тошқинлари юзага келгани хабар берилганди.

Совуқ ҳаво оқими “Дана” тўфонини ва кучли ёмғирларни олиб келди, бу эса кучли сув тошқинларига сабаб бўлди. Оқибатда дарёлар қирғоқларидан тошиб кетди, бир қанча ҳудудларга жиддий зарар етди. 

Сув тошқинлари 100 га яқин инсоннинг ўлимига сабаб бўлди. Мамлакат ҳукумати табиий офат қурбонлари хотираси учун 3 кунлик мотам эълон қилди.

Тошкентданман. Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультетини тамомлаганман. 20 йилдан бери журналистика соҳасидаман. “Дарё”да 2022 йилдан бери ишлайман. Ҳозирда Таҳлил ва таржима бўлми бошлиғиман. Ёқтирган киноим: "Баламут". Китоблардан эса Ўткир Ҳошимовнинг “Дунёнинг ишлари” асари ёқади.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар