Daryo

Хориждаги маҳкумларни Ўзбекистонга қабул қилиш тартиби такомиллаштирилмоқда

Озодликдан маҳрум этилган шахсларни улар жазо ўташини давом эттириш учун, шунингдек, руҳий касалликка чалинганларни мажбурий даволаш учун бериш, қабул қилиш ҳамда рад этиш асослари белгиланмоқда

1 дақиқа ўқиш5 614 кўришлар0 изоҳ0

Бугун, 24-октябрь куни Сенатнинг эллик тўққизинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун муҳокамаси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Сенат ахборот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Сенат ахборот хизмати

Қонунда озодликдан маҳрум этилган шахсларни улар жазо ўташини давом эттириш учун, шунингдек, руҳий касалликка чалинган шахсларни мажбурий даволаш учун бериш ва қабул қилиш асослари, шартлари ҳамда рад этиш тўғрисидаги қоидаларни киритиш назарда тутилган.

Қонун хорижий давлатлар судлари қарорларини тан олиш ва ижрога қаратиш тартиби, шахсларни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар ва бошқа масалаларга доир қоидаларни қамраб олган.

Унда маҳкумларни жазони ўташни давом эттириш ёхуд руҳий касалликка чалинган шахсларни мажбурий даволаш учун Ўзбекистонга қабул қилиш тўғрисидаги мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби ҳам аниқ белгиланмоқда.

Муҳокама давомида қонун маҳкумни унга белгиланган жазони ўз давлатида ўташи орқали уни ижтимоий реабилитация қилишни жадаллаштиришга, шунингдек, хориждаги фуқароларнинг ҳуқуқий ҳимоя қилинишига хизмат қилиши таъкидланди.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Oʻzbekistondanman. Milliy universitetning jurnalistika fakultetida toʻrt yil amallab yurganman. Jurnalist boʻlish uchun diplom shart emas. “Daryo”da 2019-yildan beri xabar yozishga harakat qilaman. Sharof Boshbekovning “Yuzsiz” filmi qayta koʻrishga arziydi. Ulugʻbek Hamdamning “Badiiy tafakkur tadriji” kitobi soʻz haqidagi fikrlarimni parchalab tashlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар