Daryo

Бокс бўйича баҳсда қатнашган MMA жангчиси рақибини тепиб, нокаутга учратди

Абдурашидов шу заҳоти мусобақалардан дисквалификация қилинган

1 дақиқа ўқиш31 884 кўришлар0 изоҳ0

Россиялик боксчи Идрис Абдурашидов эронлик Багер Фаражини бошига тепиб, нокаутга учратди. Енгил вазн тоифасидаги жанг Таиланддаги клублардан бирида бокс қоидаларига кўра бўлиб ўтди.

Абдурашидов учун бу жанг унинг боксдаги дебюти эди. Баҳс россиялик жангчи учун қийин кечди. Тўртинчи раундда эса 21 ёшли Идрис рақибига оёқ билан зарба берди, шундан сўнг Фаражи рингга йиқилиб тушди. Эронлик спортчи учрашувнинг ғолиби деб топилди.

Абурашидов шу заҳоти мусобақалардан дисквалификация қилинган ва бинони тарк этиши сўралган.

Қоидаларни қўпол бузгани учун Абдурашидов бокс ва MMA мусобақаларидан умрбод дисквалификация қилиниши мумкин. Илгари Идрис аралаш яккакураш қоидалари бўйича мусобақаларда қатнашган. У жанглардаги тўртта ғалабани нокаут билан қўлга киритган ва бирорта ҳам мағлубиятга учрамаган.

Фото: Instagram

Бу воқеа ижтимоий тармоқларда тарқалгач, Абдурашидов Фаражи билан тушган суратни жойлаштирди: “Қўл ташладик, орамизда ҳаммаси жойида”.

Erkin G‘aybullayev 1992-yilda Samarqand shahrida tug‘ilgan. Ma’lumoti — oliy. Samarqand davlat chet tillar institutini tugatgan. Magistraturani Janubiy Koreyadagi Namseul universitetida o‘qigan. Ingliz, rus tillarini mukammal biladi.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар