Қозоғистонлик UFC жангчиси Шавкат Раҳмонов (19-0) ташкилотнинг ярим ўрта вазн тоифаси чемпиони, россиялик Ислом Махачев (29-1) учун ўзини энг хавфли рақиб деб ҳисоблашини айтди. Шунингдек, у эҳтимолий рақибидан қайси жиҳати билан устун эканини таъкидлади.
“У учун энг хавфли рақибман. Тик туриб жанг қилиш борасида мен Исломдан яхшироқман”, дейди қозоғистонлик UFC жангчиси.
Маълумот учун, 31 ёшли Раҳмонов 2024 йил декабрь ойидан бери жанг ўтказгани йўқ. Ўшанда у ирландиялик Иан Гарри устидан ғалаба қозонган эди. Шундан сўнг у бир қатор жароҳатлар ва операциялар сабаб октагонга чиқмаган.
34 ёшли Махачев эса ўтган ой ярим ўрта вазн тоифасидаги чемпионлик камарини илк бор ҳимоя қилди. У айнан Раҳмоновнинг собиқ рақиби Гарри устидан ҳакамларнинг якдил қарори эвазига ғалаба қозонди.








