Daryo

“Яшил макон” дастури учун 2025 йилда 100 млрд сўм ажратилади

Вилоят ҳокимликларига “Менинг боғим” лойиҳаси бўйича яшил боғ яратишга камида 1 гектар, яшил жамоат парки учун ярим гектардан ер ажратиш топширилди

1 дақиқа ўқиш9 994 кўришлар0 изоҳ0

Президент кейинги йилда “Яшил макон” дастури учун 100 миллиард сўм ажратилишини эълон қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Эндиликда дарахтларни 3 йил парваришлаш, касалликдан сақлаш, суғориш харажатлари ҳам инвестиция дастурига киритилади. Суғориш тизими бўйича 2 та тажриба амалга оширилади. Хусусан, 27 та туманда суғориш тизими яратиш учун 1 тадан қудуқ қазишга рухсат берилади. Ғаллаорол туманидаги тоғларда қор-ёмғир сувини йиғувчи 10 та гео-мембрана ўрнатилиб, дарахтларни суғориш тизими яратилади. Баҳорда 14 та туманнинг тоғ ва адир қияликларида қават-қават қилиб, терраса усулида 500 гектарда дарахт экиш бошланади.

Вилоят ҳокимликларига “Менинг боғим” лойиҳаси бўйича яшил боғ яратишга камида 1 гектар, яшил жамоат парки учун ярим гектардан ер ажратиш топширилди. Бу майдонлар экиш мавсумигача “Очиқ бюджет” порталига қўйилиб, дарахт турлари бўйича тавсия ва уларнинг нархи кўрсатилади. Бунда, парваришлашда масъулиятсизлик қилган шахсларни мобил илова орқали огоҳлантириш тизими йўлга қўйилади.

Ҳокимларга барча ободонлаштириш бўлимларини 20 тадан суғориш мини-техникаси билан таъминлаш топширилди.

Сўнгги вақтларда юртимизда чанг бўронлари тез-тез содир бўлаётгани қайд этилди. Бунга глобал иқлим ўзгариши билан бирга ноқонуний дарахт кесилиши, сув камайиши, тартибсиз чорва боқилиши оқибатида чўл яйловлари деградацияга учраётгани ҳам сабаб бўлмоқда. Чўллардаги ўсимликлар турлари ҳам кескин камайган.

Давлат раҳбари аҳоли кўпайиб бораётган шароитда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича энг катта захирамиз – яйловлар эканига эътибор қаратди. Шу боис, яйловлардан фойдаланишга эҳтиёж йилдан йилга кўпайиб бораётгани таъкидланди.

Эндиликда 16 миллион гектар яйлов ерларини бошқариш Ветеринария қўмитасига ўтказилиши белгиланди. Қўмитага йил якунигача чўлларни деградациядан чиқариш бўйича уч йиллик дастур тайёрлаш топширилди. Келгуси йилда бу мақсадлар учун дастлаб 50 миллион доллар грант маблағлари жалб этилади.

<p> </p> <div id="mttContainer" aria-expanded="false"></div>

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар

Президент энергия самарадорлиги ҳисобига харажатларни қисқартириш бўйича топшириқ берди

Президент энергия самарадорлиги ҳисобига харажатларни қисқартириш бўйича топшириқ берди

28-Январ 2025, 02:30

“Ҳар бир хонадон, ҳар бир корхона табиатни асрашга ҳисса қўшиши керак” — Шавкат Мирзиёев

“Ҳар бир хонадон, ҳар бир корхона табиатни асрашга ҳисса қўшиши керак” — Шавкат Мирзиёев

23-Ноябр 2024, 18:44

Президент “маҳалла еттилиги”ни одамларни жисмоний машқларга чорлашда фаол иштирок этишга чақирди

Президент “маҳалла еттилиги”ни одамларни жисмоний машқларга чорлашда фаол иштирок этишга чақирди

22-Октабр 2024, 00:22

Президент Тошкент шаҳридаги дренаж тизими ишига қатъий эътироз билдирди

Президент Тошкент шаҳридаги дренаж тизими ишига қатъий эътироз билдирди

21-Октабр 2024, 23:40

Боғча, мактаб, олийгоҳ ва шифохоналар ҳудудида 2,5 млн дона кўчат экилиши режалаштирилмоқда

Боғча, мактаб, олийгоҳ ва шифохоналар ҳудудида 2,5 млн дона кўчат экилиши режалаштирилмоқда

21-Октабр 2024, 23:15

Энди ҳар бир вилоятда Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш техникуми очилади

Энди ҳар бир вилоятда Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш техникуми очилади

21-Октабр 2024, 23:01

Энди ҳар бир вилоятда Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети техникуми очилади

Энди ҳар бир вилоятда Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети техникуми очилади

21-Октабр 2024, 22:58

Шавкат Мирзиёев билан учрашишни истаган Муҳаммадалига президент совғаси ва миннатдорлик мактуби топширилди

Шавкат Мирзиёев билан учрашишни истаган Муҳаммадалига президент совғаси ва миннатдорлик мактуби топширилди

26-Сентабр, 15:13