Daryo

Венгрияда Алишер Навоий бюсти ўрнатилди

Ушбу бюст Венгрия—Ўзбекистон дипломатик алоқалари тарихида Ўзбекистонга бағишлаб очилган биринчи маданий ёдгорликдир

1 дақиқа ўқиш4 359 кўришлар0 изоҳ0

Венгриянинг Лакителек шаҳрида Алишер Навоийга бағишлаб ўрнатилган бюстнинг очилиш маросими бўлиб ўтди, дея хабар берди Маданият вазирлиги матбуот хизмати.

Фото: Маданият вазирлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, ушбу бюст Венгрия—Ўзбекистон дипломатик алоқалари тарихида Ўзбекистонга бағишлаб очилган биринчи маданий ёдгорлик ҳисобланади. Ушбу лойиҳа венгриялик ҳайкалтарош Дёрджи Лантос томонидан амалга оширилган.

Венгриянинг “Шарққа нигоҳ” сиёсати доирасида туркий давлатлар билан алоқалар, хусусан маданий ҳамкорлик ривожланмоқда. Алишер Навоийга бугун ўрнатилган бюст венгр ва ўзбек халқлари ўртасида минг йиллар давомида маданий кўприк бўлиб хизмат қилишига ишонамиз,  деб таъкидлади Венгрия маданият вазирлиги давлат котиби. 

Ҳозирда Токио, Сеул, Шанхай, Вашингтон, Москва, Минск, Остона, Боку, Ашхобод, Душанбе, Ўш каби шаҳарларда Навоийга бағишлаб монументал санъат ёдгорлиги ўрнатилган. Эндиликда улар қаторига Лакителек шаҳри ҳам қўшилди.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар