Daryo

Наманганда машина юкхонасида ўтириб ҳаракатланган 21 ёшли йигит вафот этди

У ерга йиқилиб, турли тан жароҳатлари олган

1 дақиқа ўқиш36 010 кўришлар0 изоҳ0

Наманган вилоятининг Косонсой туманида машина юкхонасида ўтириб ҳаракатланган 21 ёшли йигит вафот этди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Видеодан кадр

Воқеа 2 октябрь куни соат 16:00 ларда туманнинг Боғибаланд кўчасидаги ички йўллардан бирида содир бўлган. 21 ёшли йигит “ВАЗ-210” автомашинаси юкхонаси устига дўстини ўтқазиб олиб, турли манёврлар қилиб ҳаракатланган.

Юкхонадаги йигит (2013 йилда туғилган) ерга йиқилиб, турли тан жароҳатлари олган. У шифохонага ётқизилиб, тиббий муолажалар кўрсатилганига қарамай, 12 октябрь куни вафот этган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлимига сабаб бўлиши) билан жиноий иш қўзғатилган.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар