Daryo

Самарқандда янги қурилаётган мактабнинг сифатсиз деворлари буздирилди (видео)

1800 ўринли мактаб биноси қурилишида қатор қоидабузарликлар аниқланган

1 дақиқа ўқиш31 208 кўришлар0 изоҳ0

Самарқанд шаҳрининг Қорасув массивида 1800 ўринли мактаб биноси қурилишида қатор қоидабузарликлар аниқланди. Бу ҳақда вилоят Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси хабар берди.

Фото: Видеодан кадр

Хусусан, объект бўйича қурилиш ишларини ташкил қилиш лойиҳаси ишлаб чиқилмагани сабабли ҳудудга олиб келинган қурилиш материаллари тартибсиз ҳолда сақланаётгани аниқланган. Шунингдек, объектда юритилиши керак бўлган ижро журналлари тегишли тартибда юритилмаётгани, фойдаланилаётган материалларининг ишлаб чиқариш сертификатлари олинмагани ҳамда ёпма плиталар қурилиш меъёрларига амал қилинмаган ҳолда ўрнатилгани маълум бўлди.

“Бундан ташқари, бинонинг иккинчи қават деворларига терилган ғиштларнинг вертикал ва горизонтал оралиқ чоклари қоришма билан тўлиқ тўлдирилмагани ҳам аниқланди. Умуман олганда, юқоридаги қоидабузарликларга йўл қўйилишининг асосий сабаби буюртмачининг техник, лойиҳачининг муаллифлик назорати ўз вақтида олиб борилмаганидадир”, дейди инспекция маъсул ходими Сарвар Бобоназаров.

Аниқланган қоидабузарликлар юзасидан бажаралиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилган, сифатсиз бажарилган ишлар жойида демонтаж қилдирилган.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар